Одам мукаррам зот

754

Ватанимизда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳар бир юрт фуқоросининг янги куни – олдига интилиш бўлиб бормоқда.
Ер юзида ўзининг адолатли кўрсатмалари билан ҳамиша устувор бўлган Ислом дини ва унинг таълимоти комил эзгу қалбларни, балки, катта-ю кичик ҳар бир инсонни ирқи, миллатидан қатъий назар ўзгалар тарафидан таҳқирланишига асло йўл қўйилмайди. Инчунин, бугунги суҳбатимиз инсон қадр-қиймати ва унинг ҳаётдаги тутган ўрни ҳақида боради.
Инсон мавжудотлар ичида энг улуғи эканлиги ва бутун борлик инсонга хизмат қилиш учун яралганлиги ҳақида Қуръони каримда ҳам жуда кўп оятлар бор.
Жумладан “Жосия” сурасининг 12-13 оятларида:
Яъни: “Аллоҳ кемалар Ўз амри билан сузиши, ҳамда (у кемаларда) Унинг фазли (ризқи)дан исташларингиз учун ва шукур қилишларингиз учун сизларга денгизни бўйин сундириб куйган зотдир. У ўз тамонидан сизларга осмонлардаги ва ердаги барча нарсаларни бўйунсундирди. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун аломатлар бордир”.
Ҳадиси шарифда Ислом инсоний тушунча чегараси ичида бўлган ўз атрофидагиларга мунис меҳрибон ва ҳожатларини чиқарувчи инсонларнигина ҳурматлайди жумладан:
“Сизлардан ҳеч бирингиз токи ўзи учун яхши кўрган нарсани бошқа биродарига ҳам яхши кўрмагунча хақийқий мўъмин бўла олмайди”, – дейилган. (Имом Бухорий ривояти).
“Бақара” сурасининг 29-оятида қуйидагича марҳамат қилинади:
“У шундай зотки, сизлар учун Ердаги барча нарсаларни яратди. Сўнгра само сари турдида уни етти осмондан иборат килиб куйди. У барча нарсаларни билувчи, доно зотдир”.
Модомики, коинотдаги барча нарсани Аллоҳ таоло бизлар учун яратган экан бизлар ҳам аввало Холиқимизни таниб, унинг махлуқотларига ва хусусан инсоният зотига у қандай иркда, миллатда, динда бўлишидан қатъий назар ўз ҳурматини ўрнига қўймоғимиз лозимдир.

Андижон вилояти Шаҳрихон тумани
“Намозгоҳ” жоме масжиди имом-хатиби Ю. Қаҳҳоров