Одам алайҳиссаломнинг суннати эди

917

Айтибдиларки, деҳқончилик Одам алайҳиссаломдан қолган суннат ва одатдир. Биринчи отамиз Одам алайҳиссалом ерни ҳайдаб, буғдой экиб ҳосил етиштирган экан.

Деҳқончилик шунчалар улуғ фазилатларга эгаки, бунда нафақат бир оиланинг, балки барча халойиқнинг ризқи бор. Ҳаттоки қурт-қумурсқалар, паррандаю-даррандалар мева-чевадан еса, бунда ҳам деҳқонга ажр бор.

Деҳқончилик ҳалол касб, пешона тери. Деҳқончилик шарафли касб бўлиши билан бирга икки дунёда манфаат берувчи амал эрур. Нафақат кишининг ўзига, балки бутун жамиятнинг тараққиётига, равнақига ҳисса қўшишнинг имкони бор.

Муқаддас динимиз таълимотларида деҳқончиликка алоҳида эътибор берилган.

Ҳазрати Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар:

أُطْلُبُوا الرِزْقَ في خَبَايا الأَرْضِ (رواه الطبراني)

 “Ризқни ернинг тагидаги бойликлардан истанглар”.

Улуғбек қори Йўлдошев

Асака тумани

“Холид ибн Валид”

жоме масжиди ходими