Дарҳақиқат, ҳар бир жамиятда бир ишни қилишдан аввал уни ўша жамият аъзолари билан маслаҳатлашиб, ҳамфикрлашиб қилинсагина жамиятнинг манфаатлари химоя қилинган бўлади.
Бугун «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Бу эса ўз-ўзида ҳар бир юртдошимизнинг қалбига ҳурсандчилик олиб кирди десак асло муболаға бўлмайди. Бу эса янгиланаётган Ўзбекистонимизнинг ўзига ҳос бўлган жиҳатларидан десак хато қилмаган бўламиз.
Хозирда юртимиздаги қай бир соҳани кўрмайлик очиқлик ва ошкоралик принципи асосида иш олиб бормоқдалар. Биз эса ушбу ишларнинг замирида мамлакатимиз аҳолисини ҳимояси, уларнинг манфаатлари энг устувор вазифа сифатида кўрилаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.
Албатта шу ўринда барча юртдошларимиздан ушбу жараёнлардан четда қолмасдан, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида фаол иштирок этишларини сўраб қолган бўлар эдик.
Андижон вилояти бош имом-хатиби
Мирзамақсуд домла Алимов