Ҳар бир ёш олдида “Кимга ўҳшасам экан?”, деган савол туради. Улар атрофидагилардан қахрамон излайди, уларга тақлид қилади. Улардек бўлишга интилади. Демак, инсоннинг табиатига, руҳига атроф муҳит таъсир қилади. Ёшларнинг қандай инсон бўлиб камол топмоғи бугун биз катталарга боғлиқ. Уларни илм-маърифатга ошно қилсак камол топади. Аҳли солиҳлар билан улфат тутинса яхши ном олади.
“Бугун ёшлар беодоб ва тарбиясиз бўлиб кетди”, деб гапирамиз. Аслида, уларнинг бундай кўйга тушишига биз катталар сабабчи эмасмизми?
Ерга эккан кўчатингизни парвариш қилмасангиз у ҳоллаган томонига қараб ўсади, ҳар томонга шоҳ отади, поёнида ҳунук дарахтга айланади. Сувсиз, қуёш нурисиз қолса, мева ҳам бермайди. Бу ҳолга боғбон ҳам сабабчими? Ҳа! Фарзандингизнинг бугунги ҳолатига назар солинг! Агар бепарво бўлган боғбон ишини тутсангиз, эккан кўчатни уволига қоласиз.
Анваржон домла Ибайдуллаев,
Олтинкщл тумани “Уйшин”
жоме масжиди имом-хатиби.