Инсоннинг нафси лаззатларга ўчдир.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳақиқий жидди-жахд қилувчи ўз нафси билан шундай кураш олиб борадики, нафсининг орзу-ҳаваслари, хоҳиш-истакларини бир четга суриб, унинг талабларини поймол қилиб, ўзига бошқа йўлни ихтиёр этади. Шунинг учун ҳам инсон ўзини ислоҳ қилиши ва Аллоҳ таоло томонга қадам ташлаши керак. Мана шу нарсани ўз нафси билан курашиш, яъни унинг ҳоҳишларига қарши чиқиш ва унинг зиддига қарши ҳаракатланиш дейилади.
Биз инсонларнинг ҳар биримизда нафс деган ҳис туйғу бўлиб, у ҳар қандай ишга ундовчи қувват ҳисобланади. Бу нафс, табиятан дунёвий лаззатларга одатланган бўлади. Шунинг учун ҳар бир ишни зоҳиран лаззатли ва мазали қилиб кўрсатади ва ўша ишга қараб ошиқтиради. Бу унинг хилқати ва ҳислатидандирки, ҳар доим ўша ишлар томон инсонда мойиллик туғдиради. Нафс ўз соҳибига ҳар доим: “Шу ишни қилсанг, унда лаззат бор, мана бу иш жуда лаззатли”-деб васваса қилиб туради. Шунинг учун нафс инсоннинг дилида хоҳиш истаклар пайдо қилади. Агар инсон ўз нафсини жиловсиз, ўз ҳолига ташлаб қўйса, унда лаззатланишликка бўлган кучли рағбат ва истак пайдо бўлади. Сўнг, ўша ишларни амалга ошириш пайига тушиб қолади. Бунинг натижасида инсон инсон эмас балки, хайвонга айланиб қолади.
(Давоми бор)…
Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг
“Нафс билан кураш” китобидан
Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум”
ўрта махсус ислом билим юрти мударриси
Абдуғафур Ниёзқулов таржимаси.