Муборак сафар тараддуди

944

Жорий йилнинг 13-июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилоят вакиллигида Андижон вилоятидан Муборак “Ҳаж” сафарига кетаётган юртдошларимизнинг “Ҳаж” ибодатларини бенуқсон адо этиб келишлик учун вилоятимиз имом-хатибларидан бириктирилган гуруҳ раҳбарларининг (элликбоши) ўқув машғулоти ЎМИнинг Андижон вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров бошчилигида ўтказилди. Ўқув машғулотида Н.Холиқназаров, энг аввало йиғилганларга манашундай тинч ва осоишта Ўзбекистон деб аталмиш гўшада юртдошларимизга муқаддас динимизни софлиги, унинг қадр-қимматини етказиш йўлида хизмат қилишдек улкан бахтга эга бўлиб турган имом-хатибларимизга ўзининг дуои-салом ва эзгу тилакларини билдирди.

Сўнг, вилоятимиздан “Муборак Ҳаж” ибодатига кетаётган гуруҳ раҳбарларига сафар олди тайёргарлик ишлари, ҳар бир гуруҳ раҳбарига бириктирлган фуқароларга Ҳаж ибодати ва Ҳажга бориб келишдаги қонун-қоидаларни мукаммал равишда ўргатишлик, сафарга кетаётган хамюртларимизда шукроналик ҳиссини янада ўйғотишлик, тинчликни ва осоишталикни қадрига етишлик, у ерга борганда эса Юртимизнинг янада ривожи, тинчлиги ва тотувлиги, фаровон ҳаётини Аллоҳ таолодан сўраб дуолар қилишлари тўғрисида бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берди.

[su_custom_gallery source=”media: 1460,1461,1462,1463″ limit=”4″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Гуруҳ раҳбарларнинг ўқув машғулотлари яна давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Андижон вилоят вакиллиги