Миссионерлик ва унинг олдини олиш йўллари

565

“Миссионерлик” сўзи лотин тилидаги “missio” феълидан олинган бўлиб ,”юбориш”,”вазифа бажариш”, миссионер эса “вазифани бажарувчи” деган маъноларни англатади.Турли луғатлар ва манбаларда миссинерликка кўплаб тарифлар берилган.Жумладан, хар йили қайта нашр этиладиган “World Book” (Жахон китоби) энциклопедиясида “Миссионер бирор диний гуруҳ томонидан бошқаларни ўз динига тарғиб қилиш ва киритиш учун юборилган инсон “—деган фикр қайд этилган.Умумий қилиб олганда : миссионерлик –бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динга тарғиб қилишни англатади.
“Прозелитизм” эса тўғридан—тўғри бирор бир динга ишонган фуқорони ўз динидан вос кечишга ва ўзга динни қабул қилишга қаратилган ҳаракатни англатади.Бу миссинерликни таркибий қисми хисобланади.
Прозелитизм салбий оқибатлари қуйдаги мисолларда кўриш мумкин.Хусусан,бизга қўшни бўлган айрим давлатларда христиан динини қабул қилган кишилар вафот этганда майитни ота оналари ўз фарзандларини христиан мозорига дафн этишни хоҳламаганлари, мусулмонлар эса христиан дини вакили жасадини ўз мусулмон биродари ётган жойга қўйишни истамаганликлари катижасида келишмовчиликлар келиб чиқмоқда.
Шунингдек, христиан динини қабул қилган киши ,ўз ўғлини хатна қилдиришни хоҳламагани, унинг отаси эса, ўз набирасини мусулмон урф -одатларига кўра хатна қилдиришни истаётгани туфайли ота – бола ўртасида жанжаллар келиб чиқмоқда.
Христиан ёки бошқа динни қабул қилган қизни турмушга чиқиши ҳам муаммога айланмоқда.Оилада қизнинг ота – онаси мусулмон.Албатта , улар ўз қизларини мусулмон кишига турмушга чиқишини истайдилар.Аммо христианликни қабул қилган қизга мусулмон кишининг уйланиши амри маҳол.
“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши ва унинг амалда қатъий қўлланишини таъминлаш заруратидан келиб чиқиб,”Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси” га ҳам бир қатор .хусусан , ноқонуний диний хатти харакатлар , миссинерликнинг олдини олиш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан: Диний мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш,сақлаш,Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки тарқатиш.
—-диний йиғилишлар, кўча юришлари ва бошқа диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиш,
—Ўзбекистон Республикасида ғайриқонуний нодавлат нотижорат ташкилотлари ,оқимлар,секталар,фаолиятида қатнашишга ундаш.
—нолегал диний фаолият билан шуғулланиш,
—диний ташкилотлар раҳбарларининг мазкур ташкилотлар уставини рўйхатдан ўтказишдан бош тортиши ,
—диндорлар ва диний ташкилотлар аъзолари томонидан болалар ва ўсмирларнинг махсус йиғилишлари,шунингдек , диний маросимга алоқаси бўлмаган меҳнат ,адабиёт ва бошқа хилдаги тўгараклар ҳамда гуруҳларни ташкил этиш ва ўтказиш,
–махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз диний таълимотдан сабоқ бериш, буларнинг барчаси содир этилганда белгиланган энг кам иш хаққининг тегишли миқдорида жарима солиниши ёки белгиланган муддатга маъмурий қамаққа олишга сабаб бўлиши қонунда белгилаб қўйилган.
Шу ўринда яна бир холатга диққатни қаратиш лозим.Хозирги кунда республикамизда расман рўйхатдан ўтиб фаолият кўрсатаётган ноисломий диний конфессияларнинг мансуб жамоалар сонини мамлакатимизнинг 14 ҳудуди (Қорақалпоғистон Республикаси. Вилоятлар ва Тошкент шахри) га нисбатан олсак,ҳар бир ҳудудга ўртача 12 та ташкилот тўғри келади.Умумий аҳоли сонининг 3-4 фоизини ташкил қиладиган фуқаролар учун шунча имкониятлар яратиб берган мамлакат ва унинг қонунчилигини но демократик деб бўлармикин.
Қайд этилган фикрлар ҳам турли нашрлар ва интернет орқали янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” ги Қонунимизнинг гўёки , нодемократик характери ҳамда Ўзбекистонда черковлар ноқонуний равишда ёпиб қўйилаётганини ҳақида жар солаёнганлар миссионерларнинг даъволари асоссиз эканини кўрсатади.
Шундай экан Биринчи Президентимизнинг қуйидаги сўзлари билан айтганда,”….ҳар куни , ҳар соатда фидойи бўлиш , ўзини томчи ва томчи ,заррама –зарра,буюк мақсадлар сари чарчамай, толиқмай, тинимсиз сафарбар этиб бориш, бу фазилатни доимий, кундалик фаолият мезонига айлантириш” гина озод ва обод Ватан ,эркин ва фаровон ҳаётни таъминлашимизга мустаҳкам замин яратади.

Бойматов Нуруллоҳ


“Файзибой хожи”

жоме масжиди имом-хатиби