Меҳр саҳоват – инсоний фазилат

1719

Меҳр саҳоват бежизга инсоний фазилат деб аталмайди. Зеро динимиз кўрсатмаларига назар соладиган бўлсак, инсонларни бир-бирларига ёрдам беришлик, кўнгил кўтаришлик, меҳр оқибат ришталарини боғлашлик каби эзгу ва ҳайрли амалларга ундайди. Бу эса ўз-ўзидан кишини яна бир бор ўйга солади, фикрлаш доирасини кенгайтиради, Аллоҳ таъолонинг биз инсонларга берган неъматларига туну-кун чексиз шукр келтириш ва ҳамдлар айтишга чорлайди. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадиси шарифларида “Сизларга заиф бечораларингиз туфайли ризқ келади” деб марҳамат қилганлар.

         Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсинки жонажон Ватанимизни обод, эзгу ниятли халқимизнинг ҳаётини фаровон қилиб қўйди.

         Юртимизда яшаб келаётган кўнгли ярим, ногирон юртдошларимиз борки, халқимиз томонидан ўша инсонларнинг кўнгилларини кўтариш, холларидан хабар олишдек хайрли ва савобли ишлар амалга ошириладики, бундай хайрли ишларни қилиш эса, биз ўзбекларнинг қон-қонига сингиб кетган эзгу амалларимиздан, инсонийлик фазилатлардан ҳисобланади. Бу борада эса ҳар йили 3-декабрь санаси юртимизда “Халқаро ногиронлар куни” деб эълон қилинган бўлиб, шу кунда ҳар бирларимиз яна бир бор анашундай кўнгли ярим инсонларни эслаймиз, уларнинг холларидан хабар оламиз.

         Шу кунларда вилоятимизда фаолият кўрсатаётган имом-хатибларимиз вилоятимиз ногиронлари, саҳоват, мурувват уйлари ва ногиронлар уйларида истиқомат қилаётган ҳамюртларимиз холларидан хабар олмоқдалар. Уларга хомийларни жалб қилган холда совға-саломлар ва моддий ёрдамлар кўрсатмоқдалар. Бир сўз билан айтганда анашундай юртдошларимиз холларидан хабар олишиб, уларнинг кўнгилларини кўтаришдек савобли тадбирларни амалга оширмоқдалар.

[su_custom_gallery source=”media: 2046,2047,2048″ limit=”3″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

         Манашундай хайрли тадбирлар вилоятимизда яна давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Андижон вилояти вакиллиги

ходими Нурилло Қодиров

02.12.2017 йил