Меҳр бу инсоннинг энг юксак туйғуларидан биридир. Шарқда раҳм-шафқат, мурувват, одамийлик каби фазилатлар улуғланиб келинган.

Одамийлик бу кишининг бошқа одамларга меҳр-шафқат кўрсатиши, яхшилик қилиши, инсонпарварлик кўрсатишини тақозо қиладиган фазилатдир. Меҳр ва мурувват инсонийликни ажралмас белгиларидандир. Меҳр тушунчасига муҳаббат, садоқат, оқибат каби тушунчалар ҳамоҳанг бўлиб, буларнинг ҳар бирида халқ донишмандчилиги ва миллий қадриятлар ўз ифодасини топган. Мурувват эса саховат ва раҳмдил, ўзгаларга шавқатли бўлишни, қўли очиқлик ва бағрикенгликни англатади. Ҳадиси шарифда: Росулуллоҳ С.А.В марҳамат қиладики “Эй, Уқба сенга дунё ва охират аҳиллари ахлоқларининг афзалларидан хабар берайми? Ким сен билан силайи раҳмни  узган бўлса сен уни боғлайсан, ким сени бир нарсадан маҳрум қилса, унга ўшани берасан, ким сенга зулм қилса, авф қиласан” дедилар. Хаётни кузатсак, яхши муомала ва самимий муносабат қалбларга севинч бағишласа, қўрслик ва манманлик, кибр кишиларга азият етказишини анлаймиз. Севинчга тўла қалблар яхшилик, эзгулик истайди. Ҳамсуҳбатига қувонч улашиш гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлади. Ширинсўзлик ва мулойимлик билан муомала қилган инсон нафақат ўзини, балки суҳбатдошини қалбини ҳам чароғон этади. Кўришганда саломлашишлик, чақирганда “Лаббай” дейиш, хайрлашганда омонлик тилаш халқимизга хос эзгу фазилатлардандир. Чиройли хулқ ва яхши муомала одамийлк зийнатидир. Халқимиз кеча-ю кундуз меҳнат қилар экан “Тўйлар қилсам”, “Одамларга эҳсонлар қилсам” деб ҳамиша ҳаёлидан ўтказиб туради. Бир-бирларига дуо қилганларида ҳам “Топганинг тўйларга буюрсин” дейишлик одат бўлиб қолган. Чунки уларга очиқ қўллик аждодларидан мерос бўлиб қолган. Халқимиз биладики унинг фароғати дунёда ҳам барака келтиради. Охиратда ҳам улкан ажрларга сабаб бўлади. Оиша р.а.дан ривоят қинади. “Пайғамбар алайхиссалом Сахий лик бир даратдур. Унинг томирлари жаннатда. Шохлари эса дунёга тушгандир. Ким унинг бир шохига осилса, уни жаннатга олиб боради. Бахиллик ҳам бир дарахтдир, унинг томирлари дўзахдадир. Шохлари дунёга тушган. Ким унинг бир шохига осилса, уни дўзахга олиб боради” – дедилар. Росулуллоҳ С.А.В: – “Тирикларингиз ва ўликларингиз учун бир қултум сув билан бўлса ҳам садақа қилинглар. Агар бунга қодир бўлмасангиз, Аллоҳнинг китобидан бўлган бир оят билан, яъни уни ўқинглар, унга амал қилинглар, бошқаларга ҳам етказинглар. Бас, агар бунга ҳам қодир бўлмасангиз раҳмат ва мағфират сўраб Аллоҳга дуо қилинглар. Чунки у зот дуони ижобат қилишга ваъда бергандир.”

Росулуллоҳ С.А.В: – “То мўмин бўлмагунларингизча жаннатга кирмайсизлар, то бир-бирларингизга меҳр-муруватлик бўлмагунларингизча мўмин бўлмайсизлар.”- дедилар.

Ҳадисларнинг бирида: – “Беморларни зиёрат қилинлар, очларга таом едирингларлар, қарздорларга қарзини узишда ёрдам беринглар” – дейилган.

Давронбек домла  Мирзакаримов,

Булоқбоши тумани

“Ширмонбулоқ” жоме

масжиди имом-хатиби