Мазҳабсизликнинг оқибати

689

Мазҳабсизлик – хар-бир одам ҳоҳлаганига, ўзига хукм олишни тақозо қилади. Бу эса тарихда хам, бугунги кунда хам оқибати аянчли оқибатларга, бегуноҳ одамларни қони тўкилишига сабаб бўлаётганини кўриш мумкин. Бунинг асосида умматни куфрда айблаб мусулмонларни қонини тўкишни ҳалол деб билиб террор уюштириш, обод жойларни вайрон қилиш, фитна қўзғаш, расмий диний уломоларга таъна тошларини отиш каби нохуш хатарларга олиб бормоқда, шундан биттасини кўриб чиқамиз; – Мусулмонларни куфрда айблаш-Аҳли сунна вал-жамоа уломолари наздида бирон-бир мусулмонни кофирга чиқариш мумкин эмаслиги ҳақида ақийда китобларида ёзилган Такфир (куфрда айблаш) масаласи энг оғир оқибатларга олиб келадиган масалалардан биридир, шунинг учун Мовороуннахрдан етишиб чиққан улуғ алломалар бундай бузгунчи ғояни диёримизга кириб келишига минг йиллар давомида йўл қўймаганлар. Мазхабимизга кўра мўмин одам гунохи кабира (катта) қилиши билан кофир бўлиб қолмайди.Ҳанафий мазғаби бўйича: Иймон – тил билан иқрор бўлиб, қалб билан тасдиқлаш бир киши мўъмин деб айтишига кифоя қилади. Ибн Умар (р.а)дан ривоят қилинади; Росулуллоҳ (С.А.В) шундай дедилар; “Агар бир киши биродарини “Эй кофир!,” деса батаҳқиқ бу сўзи иккисидан бирига қайтади. Агар айтганидек бўлмаса унинг ўзи кофир бўлади” (Имом Бухорий) ривояти.

“Ахмадали хожи” жоме
масиди имом-хатиби: С.Юнусов