МАВЛИДИ ШАРИФ МУБОРАК

1294

[su_custom_gallery source=”media: 316,317,318,319,320,322″ limit=”6″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

 

Бутун дунёда бўлганидек диёримиз мусулмонлари орасида ҳам Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг туғилган ойларини байрам қилиш одат тусига кирган. Шу муносабат билан рабиъул аввал ойи келгач, барча жомеъ масжидларимизда, тўй ва маросимларимизда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сийратлари, юксак ахлоқ-одоблари ва олий фазилатлари ҳақида мавъизалар қилиниб, У зотнинг етук ахлоқлари гўзал байтларда ифодаланган “Мавлиди шариф” китоби севиб ўқилади. Шундай экан, сиз-у биз ҳам У зотга ушбу кириб келган рабиъул аввал ойида кўплаб саловотлар айтиб, Аллоҳ таолога ва У зотнинг расули Пайғамбаримиз саллоҳу алайҳи васалламга мухаббатларимизни зиёда қилмоғимиз ва ваъда қилинган мукофотларга сазовор бўлишга ҳаракат қилмоғимиз лозим бўлади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бир ҳадиси шарифларида:  Ким менга бир маротаба саловот айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловот айтади ва ўнта хатосини ўчиради”, деб марҳамат қилганлар.

Шу муносабат билан Андижон вилоятидаги барча жоме масжидларда Мавлуди шарифлар ўқилиб, пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотлар айтилди. Мавлуди шарифлар якунида сўнгида юртимиз тинчлиги ва осойишталигини сўраб, тинчлигимиз барқарорлиги йўлида меҳнат қилаётган юртбошимиз ва барча раҳбарларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилдилар.

2016 йилнинг 30 декабрь куни Андижон шаҳридаги “Жидда Муборак” жоме масжидида жума намозига келган намозхонлар иштирокида “Мавлиди шариф” ўқилди. Мавлуди шариф аввалида сўз олган масжид имом-хатиби Мухаммадисоқ Мўминов ўз нутқида Пайғамбаримиз (с.а.в)га саловот айтиш фазилатларга бой эканлигини,  қайси бир инсоннинг бошига оғир бир мушкул иш тушиб қолса ёки оғир дардга дучор бўлиб қолса, кўп саловот айтиб У зотга бағишлаб дуо қилиб Аллоҳдан сўраса, албатта, дуолари ижобат бўлиши тарих китоблармизда баён қилингани, шунинг учун баъзи зикр аҳллари хам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатлари туфайли саловот айтишни ўзларига кундалик вазифа қилиб олганларини ва  шу билан бирга бу ойда У зотнинг юксак ахлоқларини ҳам кўпроқ ўрганиб, амалда  қўллаганликлари ҳақида гапириб ўтди.

Холиков Мухаммадамин тайёрлади