Малака ошириш ўқувларининг кейинги давраси

967
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Андижон вилояти Марҳамат тумани Қурилиш ва индустриал касб-хунар коллежида вилоятнинг Марҳамат ва Булоқбоши туманларида фаолият кўрсатиб келаётган масжид имом-хатиблари, имом-ноиблари ва отинойиларига ҳамда Бўз туманидаги Қурилиш ва коммунал хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежида Бўз ва Улуғнор туманларида фаолият кўрсатиб келаётган масжид имом-хатиблари, имом-ноиблари ва отинойилари учун жорий йилнинг 5-январидан бошлаб олти кунлик малака ошириш ўқувлари бошланди.

Малака ошириш ўқувларига қатнашаётган тингловчиларга туманлардаги касб-хунар коллежларида махсус синф хоналарда дарслар кўтаринки руҳда ташкил этилди ва ўтказилди.
Коллежда дарсларни намунали ташкил қилишлик ва ўтказишлик учун барча шарт-шароитлар яратилинди. Ҳар бир хонага махсус видео-проекторлар ҳам ўрнатилди.Ўқитувчилар дарсларни замонавий педагогик услубларда дарс ўтдилар.
Малака ошириш ўқувлари Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ишлаб чиқилган махсус режа ва ўқув дастур асосида ташкил қилинаётган бўлиб, ҳар куни тингловчилар учун 5 жуфтлик (пара)дан дарслар ўтказилиши белгиланган.
Малака ошириш ўқувларининг 1-кунида Марҳамат туманидаги Қурилиш ва индустриал касб хунар коллежида Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими З.Султонов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси кафедра мудири Д.Мақсудов, Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали катта ўқитувчиси З.Хаитматов, Тошкент ислом институти ўқитувчиси А.Қобилов, “Саййид Муҳйиддин маҳдум” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси А.Ниёзқуловлар ва Бўз туманидаги Қурилиш ва коммунал хизмат кўрсатиш касб хунар коллежида Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими А.Қодиров, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ходими Б.Аҳмедов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси докторанти А.Исматуллаев, Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали катта ўқитувчиси Б.Мухторовлар тингловчиларга дарс ўтдилар.
Малака ошириш ўқувларининг 1-кунида маърузачилар томонидан “Ҳаракатлар стратегияси ва диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун моҳияти”, “Замонавий мусулмон жамияти ва ислом омили”, “Марказий Осиёда ёзилган тафсирлар ва уларнинг қўлёзма нусхалари”, “Жамоат намозининг бузулишига сабаб бўладиган қироатдаги хатолар”, “Қуръон тиловати одоблари: тажвид қоидалари”, “Ҳаракатлар стратегияси ва диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун моҳияти”,“ Замонавий мусулмон жамияти ва ислом омили”, “Марказий Осиёда ёзилган тафсирлар ва уларнинг қўлёзма нусхалари” ва ўтилган дарслар муҳокамаси каби мавзулар илмий асосланган ҳолда кенг ёритилиб берилди.

Дарс жараёнлари муҳокамаларида тингловчиларнинг қизиқтирган саволларига мутаҳассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Вакиллик ходими Н.ҚОДИРОВ