Сўнги йилларда юртимизда жуда кенг қамровли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бу эса ўз ўзида аҳоли турмуш шароитини яхшилашга хизмат қилади.

Ушбу бунёдкорли ишлари диний соҳани ҳам четлаб ўтмаяпти албатта.

Юртимиз мўъмин-мусулмонларига қулай шарт-шароитлар яратиш йўлида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан жуда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу хайрли ишлар провардида энг аввало чекка ҳудудлардаги масжидлар шароитини яхшилаш, намозхонлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсад қилиб олинган.

Жорий йилда ҳам анашундай масжидлардан бири бу Балиқчи туманидаги “Мирзақосим ҳожи” жоме масжиди жуда катта қурилиш-таъмирлаш ишлари остонасида турибди.

Масжиднинг қурилиш-таъмирлаш ишлари эса бевосита Ўзбекистон мусулмонлари идораси хомийлигида амалга оширилади.

Шу боис жорий йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими Искандар домла Ҳалилов масжиднинг қурилиш ишлари режаси ва амалга ошириладиган ободонлаштириш ишлари билан танишишлик мақсадида “Мирзақосим ҳожи” жоме масжидига ташриф буюрди.

Ташриф жараёнида масжид имом-хатибига Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан қурилиш ишларига ажратилган маблағларнинг маҳсус сертификатини топширди. Баликчи туманидаги “Мирзақосим ҳожи” жоме масжиди  кайта курилмокда, масжид  хонакоҳи  70 га  40  метр,   айвони  20 га  70  метр  булиб,  уч ярим минг одам  номоз ўқишлиги  мўлжалланмоқда. Яна Ўзбекистон    мусулмонлари  идораси  томонидан  хомийларни  жалб қилган холда  500 квадрат метр туника, киймати  25 миллион  бўлган, қиймати  30 миллион  бўлга 3 минг  квадрат  гипса картон, киймати  10 миллион бўлган шпакловка маҳсулотлари  бериладиган булди. Умумий  киймати  70 миллион сўмга якин  курилиш  махсулотлари  берилади.

Бундан ташқари шу кунгача Избоскан туманидаги “Қоровул ота” жоме масжиди ва Хўжаобод туманидаги “Эркабой девона” жоме масжидларининг ҳам том қисмилари Ўзбекистон    мусулмонлари  идораси  томонидан  хомийларни  жалб қилган ҳолда амалга оширилган.

Умумий вилоятимиздаги учта масжидга 140 миллионлк  куманки  Ўзбекистон  мусулмонлари идораси ташаббуси билан хомийларни  жалб қилган ҳолда амалга оширилди.

Ушбу хурсандчиликдан барча бирдай қувониб, масжид намозхонлари келган меҳмон билан жамоат намозини бирга адо этишлик бахтига муяссар бўлдилар ҳамда дуои-хайрларда жам бўлдилар.

ЎМИ Андижон вилояти вакиллиги матбуот хизмати