Масжид қурилиши учун ғишт қўйилди

159

Юртимизнинг қайси бир гўшасига боқмайлик ўзига яраша янгиланиш, бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётганига гувоҳи бўламиз.
Бу эса ўз-ўзидан халқимизнинг фаровон, тинч-осуда яшаётганлигидан далолат беради.
Ушбу бунёдкорлик ишлари эса диний соҳани ҳам четлаб ўтмасидан, хозирги кунда юртимиз бўйлаб жуда кўплаб масжидларда қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Бунинг замирида эса юртимиз мўъмин-мусулмонларига ибодат қилишлик учун яратилинаётган шароитларни кўришимиз мумкин.
Анашундай хайрли ишлардан бири сифатида Олтинкўл туманидаги “Уйшин” жоме масжидида амалга оширилмоқда.
Масжид хонақоҳининг кенгайтириш, замонавий кўринишда қайта бунёд этиш мақсадида катта қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 9 июль куни мазкур масжиднинг қурилиш ишлари билан танишишлик ва масжид хонақоҳи қурилишига илк ғишт қўйишлик учун вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов бошчилигидаги вакиллик ходимлари “Уйшин” жоме масжидига ташриф буюришиб, жума намозини адо этганликларидан сўнг масжид учун илк ғишт қўйдилар.


Аллоҳ таоло юртимиздаги барча масжидларимизни ўз фазлу карами ила обод этсин. Қурилиш учун ҳисса қўшаётган барча муҳсинларни Ўзининг фазли ила улкан мукофотлар билан мукофотласин.

ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги матбуот хизмати