Кўнгил кўтарган кам бўлмайди

996

Кўнгли ярим инсонларни гўнгилларини кўтариш, уларни ҳаёт деб аталмиш Аллоҳ таоло томонидан инъом этилган улуғ неъматнинг қадрига етиш, ҳаётга теран назар, гўзал қараш ва келгусида буюк инсонлар бўлиб етишишлари мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилоят вакиллиги ҳамда имом-хатиблар томонидан саҳоват ва мурувватга муҳтож хамюртларимиз холларидан мунтазам равишда хабар олиб турилмоқда.

Шу муносабати билан куни кеча Пахтаобод тумани бош имом-хатиби Абдуманнон Усмонов бошчилигидаги масжид ходимлари тумандаги 18-Давлат махсус мактабгача таълим муассасасида бўлдилар. У ерда тарбияланаётган келажагимиз ворисларининг холларидан хабар олдилар. Ташриф асносида эса, муассаса тарбияланувчиларига маънавий ҳамда моддий кўмаклар кўрсатдилар. Муассасада тарбия олаётган болаларга ногиронлик аравасини ҳадя қилдилар.

Ушбу берилган тухфадан эса, болажонларнинг кўнгиллари тоғдек кўтарилди десак асло муболаға бўлмайди. Сабабики, уларнинг меҳмонларга айтган гаплари кишини янада тўлқиллантириб юборди. Улар томонидан келажакда ўқиб, билимлик бўлиб, эл корига, юрт истиқболига муносиб ҳисса қўшиш ниятида бири шифокор бўлса-бири тадбиркор, бири директор бўлса-бири ўқитувчи каби касбларнинг моҳири бўламан деб, жавоб қайтардилар.

Болажонларнинг келгусидаги ўйлаган барча эзгу мақсадларига Аллоҳ таолонинг ўзи етказсин. Бу ердаги болалар қаторида барча юртимиз махсус муассасаларида тарбия топаётган келажагимиз ворисларининг дардларига Аллоҳ шифо берсин. Уларнинг барча ўйлаган ва кўзлаган мақсадлари рўёбга чиқишини тилаб қоламиз.

[su_custom_gallery source=”media: 1550,1551,1552″ limit=”3″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Андижон вилоят вакиллиги