Андижон вилоят ҳокими Шухратбек Абдурахмонов раислигида ўтказилган хокимлик соати селектор йиғилишида “Келажак бугундан бошланади, биз ёшларимизга ишонамиз!” шиори остида “Андижонда ёшлар ўн кунлиги” лойиҳаси бошланганди. Ушбу лойиҳа доирасида 7 та вилоят хокими ўринбосарлари, туман ва шаҳар хокимлари ва уларнинг ўринбосарлари вазифасига ўн кунга ёшлар яъни, талаба ёшлар тайинлангандилар. Жумладан, Хўжаобод туман ҳокими вазифасига ҳам ёшлар вакилидан бўлган Ахмаджонов Тўлқинбой Акромжон ўғли ва 6та туман ҳокими ўринбосарлари ҳам тайинланди.
Куни кеча Хўжаобод тумани “Етти чинор” жоме масжидига туман ҳoкими вазифасини вақтинча бажарувчи Ахматжонов Толқинбой Акромжон ўғли ташриф буюриб, масжид ва намазхонларга қулайлик яратиш мақсадида янгитдан қурилаётган тахоратхона билан яқиндан танишди.