Мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоиздан кўпроғини ёшлар ташкил этади. Шунинг учун ёшларни ҳар томонлама етук ва баркамол қилиб вояга етказиш, уларни миллатимизга, динимизга ёт бўлган мафкуралардан асраш ва уларда турли ғоявий таҳдидларга қарши тура оладиган иммунитетни шакиллантириш давлатимиз юритаётган сиёсатнинг мухим йўналишларидан биридир. Юртимизда уларнинг пухта таълим-тарбия олиши, яшаши учун қулай шароит яратишга алоҳида эътибор каратилишига сабаб ёшлар бизнинг келажагимиз. Давлатимизнинг келажаги ҳам уларга боғлиқ. Бугунги ёшлар эртанги кун эгаларидир. Мухтарам Президентимиз ёшларнинг нафақат жисмонан соғлом бўлишликлари, балки маънан ҳам соғлом бўлишликлари зарур эканлигига алоҳида эътибор қаратиб, хусусан ота-оналар, устоз ва мураббийлар бу борада хушёрликни йўқотмасликлари, ҳар бир инсон буни чуқур англаб етиши зарур эканлигини таъкидлаб келмокдалар. Албатта, маънавитни шаклланишида энг асосий таъсир қиладиган омил бу таълим тарбиядир. Буюк бобокалонимиз Абдулла Авлоний “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”, дегалар.

 Етук маънавиятли, соғлом фикрли, таълим-тарбияли инсон ёвуз кучларнинг пуч ғояларига асло эргашмайди. Шунинг учун ўша ғараз ниятли кимсалар ғояларига маънавияти саёз, соғлом фикрга эга бўлмаган ёшлар кўпроқ алданиб қолмоқдалар. Натижада айни илм-ҳикмат, касб-ҳунар эгаллаб юртимизга, халқимизга хизмат қилиш ўрнига халқимизга, юртимизга хиёнат қилиб, эл-юрт олдида ота-оналарини юзини ерга қаратиб, иснодга қўймоқдалар.

Огоҳлик – давр талаби. Катталар ёшлар олдида масъулдир, уларнинг юриш туришларига лоқайд бўлмасликлари лозим. Атрофимизда ўсиб улғаяётган ҳар бир ёшнинг ҳатти-ҳаракатида ёки фикрлашида ножўя нарсани сезсак албатта уни бундан қайтариш чорасини кўришимиз лозим. Зероки, халкимизда бир мақол бор: “Бир болага етти маҳалла ота-онадир”. Ота-онанинг асосий вазифаси бола тарбиясидир. Демак, маҳалладаги ёшларнинг тарбиясига лоқайд бу́лмаслигимиз керак. У мени болам эмаску десак эртага уни кўрган сизнинг болангиз ҳам шундан бемани иш қилмаслигига ким кафолат беради. Афсуски, ҳозирги кунда бегона болага эмас, ака уканинг боласига танбеҳ беролмайди. Шунинг учун ёшларнинг тарбияси бузилмоқда. Ёшларнинг тарбиясига бепарво бу́лмайлик, шунда биз келажак авлод олдидаги ўз бурчимизни адо қилган, авлодларга соғлом келажак қолдирган бўламиз.

Илоҳим юртимиз келажаги бўлган ёшларимизнинг тарбияси ва одобини гу́зал қилсин, турли ғаразли кимсалар тузоғига тушиб қолишдан Ўзи асрасин.

Миркомил домла Ботиров,

Булоқбоши тумани бош имом-хатиби.