Кавсар сурасига оид сонлар мўъжизаси…

1633

Қуръони каримдаги энг қисқа сура Кавсар сурасидир.

Сура 10 та сўздан иборат.

Суранинг аввалги ояти 10 та алифбо ҳарфини ўзида жам қилган.

Иккинчи ояти 10 та алифбо ҳарфини ўзида жамлаган.

Учинчи оятида ҳам 10 та алифбо ҳарфи бор.

Сурада энг кўп келган ҳарф «алиф»дир. У 10 марта такрорланган.

Сурада бир марта келган ҳарфлар 10 тани ташкил қилади.

Кавсар сурасининг охирги оятлари «ро» ҳарфи билан тугайди. Ро ҳарфи алифбода 10 ўринда туради.

Охири «ро» билан тугайдиган суралар сони 10 та. Кавсар сураси уларнинг 10 чиси.

Сурадаги 10 рақамини сири нимада?

Кавсар сураси:

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ

إِنَّا أَعْطَيْنَاكَ الْكَوْثَرَ

1. Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик.

فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَرْ

2. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлик сўй.

إِنَّ شَانِئَكَ هُوَ الْأَبْتَرُ

3. Албатта, сени ёмон кўриб, айбловчининг орқаси кесикдир.

Сурада энг муҳим масалалардан бири қурбонлик ҳақида сўз юритилган. Қурбонлик куни эса зулҳижжанинг 10 – кунидир.

Субҳаналлоҳ!

Қисқа сурада шунча мутаносиблик.

Катта суралар ҳақида нима деб ўйлайсиз?!

Илтижо…

Ё Роббий! Ичилганда кейин чанқоқ келмайдиган Кавсар сувига сероб бўлишимизни насиб айла!

Араб тилидан Ўринбоев Равшанбек таржимаси.