Муқаддас динимиз таълимотларида рўзғор тебратиш учун касб-ҳунар қилишликка тарғиб қилинади. Кўпчилик уламолар касб-ҳунар қилишлик вожиб деганлар. Бунга бир қанча ҳужжат ва далиллар келтирилган. Жумладан, Aллoҳ тaoлo фaрзлaрини фaрз қилди. Бaндaлaр фaрзлaрни aдo қилиши учун либoс вa нaфс oзуқaсигa муҳтoж. Бaндa бунгa фaқaт кaсб қилиш билaн эришaди. Aллoҳ тaoлo марҳамат қилади:
فَإِذَا قُضِيَتِ الصَّلَاةُ فَانتَشِرُوا فِي الْأَرْضِ وَابْتَغُوا مِن فَضْلِ اللَّهِ وَاذْكُرُوا اللَّهَ كَثِيراً لَّعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
Яъни: “Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз”. (Жумa, 10)
Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Киши ейдиган нарсаларнинг энг покизароғи ўз қўли билан касб қилганидандур”. (Оиша разияллоҳу анҳодан Абу Довуд, Насаий, ибн Можа ривоятлари)
Шунингдек деҳқончиликка, чорвачиликка ва бошқа касб-ҳунарларга оид кўплаб ҳадиси шарифлар ривоят қилинганки, булар ҳаммаси инсонни тараққиётга чорлайди.
Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи ва саллам Умму Ҳоний разияллоҳу анҳога:
“Қўй боқ, чунки унда барака бор” деганлар.(ибн Можа ривояти)
Танбаллик, дангсалик, ишёқмаслик каби жамиятга зарар келтиргувчи иллатларга йўл қўйилмайди.
Динимизда доимо ҳалол касбга тарғиб қилиб келинган. Ҳатто охират амаллари учун ҳам бира тўла дунёвий ишлардан тўла ажраб чиқиб, на ўзига, на қарамоғидаги оиласига қарамай бутунлай ибодатга ажралиб чиқишга рухсат берилмайди. Балки ҳалол касбнинг ўзи ҳам ибодат даражасидаги амаллардан саналади. Ҳалол ризқ йўлида қилинадиган саъю ҳаракатлар учун улкан савоблар ваъда қилинган.
وعن أبي هريرة رضي الله عنه قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم دينار أنفقته في سبيل الله ودينار أنفقته في رقبة ودينار تصدقت به على مسكين ودينار أنفقته على أهلك أعظمها أجرا الذي أنفقته على أهلك . رواه مسلم .
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Бир динор Аллоҳ йўлида нафақа қилдинг, бир динор қул озод қилишга сарфладинг, бир динор мискинга садақа қилдинг, бир динор аҳлингга нафақа қилдинг. Буларнинг ичида ажри улуғроғи аҳлингга нафақа қилганингдур”. (Муслим ривояти)
Ансорлардан бир киши келиб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан егулик сўрганларида:
- Уйингда бирор нарса йўқми? – деб жавоб берганларлар. Ансорий:
- Намат бор – бир қисмини ёпиниб, бир қисмини тагимизга тўшаймиз. Яна бир дона коса бор – сув ичиб турамиз, – деб жавоб берди.
- Уларни менга олиб кел, – дедилар саллаллоҳу алайҳи ва саллам. Олиб келгач қўлларига олиб туриб:
- Мана буларни ким сотиб олади? – дедилар.
- Мен бир дирҳамга сотиб оламан! – деди бир киши.
- Мен икки дирҳамга сотиб оламан! – деди бошқаси.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўшанга сотиб икки дирҳамни олдилар ва ансорийга бериб:
- Бир дирҳамга аҳлинг учун егулик сотиб ол, яна бир дирҳамига эса болта сотиб олиб менга олиб кел, – дедилар. Олиб келган эди Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари унга ёғочдан соп қилиб бердилар. Сўнг:
- Бор, ўтин қил. Ўн беш кунгача мен сени кўрмай! – дедилар. Ансорий Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтганларини қилди. Бу вақт мобайнида ўн беш дирҳам фойда қилиб, бир қисмига озиқ овқат, қолганига кийим кечак сотиб олди.
- Мана бу ишинг қиёмат кунида сўраганларинг юзингга доғ бўлганидан кўра яхшироқдир, – дедилар Сарвари коинот саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Кaсб-кoрни тaрк қилиш учтa сaбaб – кaсaллик, тaқвo вa oр сaбaбли жoиз, дейилaди. Кaсaллик сaбaбли тирикчиликни тaрк қилгaн киши тилaнчилик қилaди, тaқвo сaбaбли тaрк этгaн киши тaмaъгa, қилишгa oр ёки ҳaмият сaбaбли тaрк этгaн киши ўғирлик қилишгa мaжбур бўлaди. Учтa нaрсaнинг дaвoси йўқ, дейилaди. Биринчиси, ҳaрoм aрaлaшгaн кaсaллик, иккинчиси, ҳaсaд aрaлaшгaн aдoвaт, учинчиси, танбаллик aрaлaшгaн кaмбaғaллик.
Ҳaким Aбул Қoсим aйтaдилaр: “Ҳaлoлдaн кaсб қилиш иффaтли кaмбaғaлни гўзaллaштирaди, зaифнинг муҳтoжлигини бекитaди, пaсткaш ғийбaтчининг тилини кесaди”. Ҳaр бир нaрсaнинг зеб-зийнaти бoр, йигитликнинг безaги вa зийнaти кaсб oрқaсидaн, дейишaди. (Бўстoнул oрифийн. Aбу Лaйс Сaмaрқaндий)
Шаҳобиддин домла Парпиев,
Асака туман бош имом-хатиби