Жиноятчиликни олдини олишда имом-хатиблар ўрни

1146

Тинчлик ва хотиржамлик энг катта неъмат. Ушбу тинчлик ва хотиржамликни таъминлашда ички ишлар органлари ходимларининг хизмати беқиёс албатта.

Аҳоли ўртаси соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлаш, вилоятда ижтимоий вазиятни янада соғломлаштириш, аҳоли ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик-профилактикаси, жиноятчиликни олишлик хозирги кунда жуда муҳим ҳисобланади.

Ёшлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик каби иллатларни олдини олиш, бировнинг ҳаққига хиёнат қилмаслик, ўзганинг моли ва жонига тажаввуз қилмаслик, мамлакатимиз мустақиллиги ва хиётимизга хавф туғдириши мумкин бўлган таҳдидларга қарши самарали тарғибот ва ташвиқот ишларини манзилли ташкил этишликда ҳуқуқ-тарғибот идоралари диний соҳа ходимлари билан ҳамкорликда манзилли ишларни олиб бормоқдалар.

Жорий йилнинг 16-февраль куни эса Андижон вилоят Пост Патруль хизмати биносида Ички ишлар ходимлари ва вилоятда фаолият кўрсатаётган 181та масжид имом-хатиблари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда сўзга чиққан вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров вилоятда жиноятчиликни олдини олишда имом-хатибларнинг ўрни, имом-хатиблар аҳоли билан учрашганларида маърифий-Исломни тўғри етказишлик, жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, ўзгалар жонига тажаввуз қилишлик оғир гуноҳ эканлигини, фарзанд тарбиясига беэътибор бўлмаслик каби мавзуларда оят ва ҳадислар орқали, таъсирчан руҳда янада кўпроқ суҳбатлар, учрашувлар ўтказишлик кераклиги таъкидланди.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбар ходимлари томонидан Андижон вилояти ҳудудида содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар шарҳи, Ички ишлар органлари фаолиятига оид видео-ролик ва слайд кўргазмалари батафсил намоиш қилинди.

Фикр мулоҳаза учун сўзга чиққан имом-хатиблар томонидан эса, вилоятда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, аҳоли ўртасида соғлом ижтимоий ҳамда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш йўлида астойдил ҳизмат қилишлари таъкидланди.

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги ходими, 

«Вақф» фонди Андижон вилоят филиали раҳбари Н.Қодиров