Машхур атамаларни бузиб талқин қилаётган оқимларга раддиялар.
Ислом динидаги ҳижрат, жиҳод ва шахидлик атамалар мазмун моҳиятини энг аввало ўзимиз мукаммал англаб, ёшлар онгига далил исботи билан тушинтириш,кечиктириб бўлмас давр талаби, энг биринчи рақамли вазифамиз бўлиб қолмокда.
Афсуски кўп ёшларимиз бу атамаларни яхши билмасликларига ўзимиз хам сабабчи бўляпмиз.
Биз ёшларимизга, фуқороларимизга ҳижратнинг тўғри ва ҳақиқий маъносини етказишимиз керак, ҳижрат сўзи луғатда бирнарсадан ажраш, узулиш, тарк этиш, узоқлашиш деган маънони англатади, истилоҳда Пайғамбаримиз (с.а.в) сохоба икромлар билан маккадан мадинага кўчиб ўтишларини айтилади.
Ҳижрат нима сабабдан бўлган,тарихга назар солсак, Пайғамбаримиз (с.а.в) бошчиликларидаги соҳобий икромларни диний эркинлик қатъий қаршиликларга учрашган, эмин эркин нафас олишга имкон бўлмай, қолган вақтда динларини, жонларини сақлаш учун, хижрат қилишган. Бугунги кундаги айрим оқим тоифалар талқин қилаётган ҳижрат билан Пайғамбар алайхис салом ва сохобалар хижратида ер билан осмондек фарқ бор оқим тоифалар ҳижратни иймонни шарти, ҳижрат қилмаган иймондан ажрайди деб, диндан бехабар ёшларимизни ўз қаромоғига алдов йўллар билан чорламокда, ҳижратнинг янабир маъноси, гунох маъсиятдан ўзини четга олишга хам айтилади.
Исломда муқаддас саналган жиход атамасини хам айрим адашган тоифалар ўз манфаътлари йулида бузиб талқин қилмокдалар. ”Жиход”нинг маъноси-ғайбат қилмок, харакат қилмок, бор кучини сарфламок ва курашмоқ маъносини билдиради. Жиҳоднинг маъносидан кўриниб турибдики, унда уриш қилиш, ўлдириш, қон тўкиш,босиб олиш ва зўравонлик қилиш маънолари йўк.
Муборак хадисда жиходнинг афзали нафсга қарши кураш дейилган. Оқим тарафдорлари исломга яна битта фарз қўшадилар. Исломда 5 та эмас 6 та фарз бор деб, жиходни хам фарз амалига қўшадилар. Жиходга чиқмаган, қатнашмаганларни мусулмон хисобламай, хали ғўр исломдан бехабар ёшлар онгини захарламоқдалар.
Бузиб талқин қилаётган атамаларни учинчиси “Шахидлик” ислом динига кўра Аллохни ризоси йулида иймон эътиқоди номусини сақлаш йўлида золим душман қўлида қатл қилинган кишиларга Аллох таъоло томонидан бериладиган даража олий мукофот шахидлик деб айталади.
Муборак хадис шарифда ички касалликлар хуружи билан ўлган, жонни, моли ор номуси химоясида йўлида ўлдирилган кишиларга шахид мақоми берилишига айтилган. Бу улуғ атамани суистемол қилган одамга тоифалар қилаётган хунрезликлари ўз ўзини портилатиш орасига бу холат шахидлик даражаси эмас балки ўзжонига қасд қилиш, абадий дузахга махкум қилинган бандалар қаторида бўлиш дегани.
Мана биз хижрат , жиход ва шахидлик мазмун мохияти нима эканлигини қиска бўлса хам билиб олдик. Агар биз юртбошимизни “Жахолатга қарши маърифат” шиорларига лаббай деб, маънавий ва маърифий билим савиямизни ошириб, уни ёшларимиз тарбиясига тадбиқ эта олсак, ёшларимизни хеч қандай оқим таъсирига тушишига имкон қолдирмаган бўлардик.
Асака тумани Ҳазрати Усмон масжиди имом хатиби
Хурсандбек домла Комолов