2020 йил 22 ноябрь куни Избоскан тумани, Қўғай МФЙ, Узун кўчаси, 69-уйда жойлашган “Қоровул ота” жоме масжидида тахминан соат 16:40 да ёнғин содир бўлган.

Ёнғиндан масжид хонақоси том қисмининг 90 фоизига зарар еткан. Ёнғиндан жабрлангарлар йўқ. Ёнғин ҳақида масжид ходимлари ёнғин хавфсизлиги бўлимига хабар беришган ва ёнғин хавфсизлиги бўлими томонидан ёнғин бартараф этилган.  

Андижон вилояти вакиллиги матбуот хизмати