Дунёда Аллоҳ таолонинг неъматларини санаймиз десак буни сира иложиси йўқ. Савол бўлсаки Мана шу барча неъматларни сардори, гул тожиси қайси, деб айтилса, мўмин-мусулмонлар шубҳасиз бу иймондир деб жавоб берадилар.
Чунки Аллоҳ таоло ўзининг китоби Қуръони каримда шундай деб марҳамат қилади:
مَن يَهْدِ اللَّهُ فَهُوَ الْمُهْتَدِي ۖ وَمَن يُضْلِلْ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْخَاسِرُونَ
Аллоҳ кимни ҳидоятга солса, ўша ҳидоят топувчидир. Кимни адаштирса, ўшалар ўзлари зиён кўрувчилардир.
Ояти каримадан маълум бўлдики инсон ҳидоят топиб иймонли бўлиши учун ҳам Аллоҳ таолони ёрдами керак бўлади.
Иймон келтириб ислом дини аҳкомларига амал қилиб яшай бошлаган мўмин-мусулмонлар, шайтоннинг ашаддий душманларига айланадилар.
Банда қайси яхши амалларни бажармасин Шайтон йўлдан уришга ҳаракат қилади. Хозирги кунимизда ижтимоий тармоқларда, ҳаёти суҳбатлар жараёнларида гоҳ-гоҳида гувоҳи бўлиб қоламизки мўмин мусулмонларни толашиб тортишиб бир-бирларига гина-адоват қилаётганларини кўриб қоламиз. Аслида Ислом динимиз бундай холатларга қандай баҳо беради? Сарвари коинот Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
عن عبد الله عن النبي صل الله عليه و سلام قال: سباب المسلم فسوق و قتاله كفر.
Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам:
Мусулмон кишини сўкиш фосиқликдир, У билан урушиш
кофирликдир», – дедилар».
Сўкиш ёмон нарсалигини
билиб олдик, ундан ўтиб, уришиб кетиш
бундан ҳам ёмон экан.
Сўкиш фисқ бўлса,
уришиш куфр экан, Аллоҳ Ўзи сақласин. Бундан жуда эҳтиёт бўлиш лозим. Фисқ дийндан чиқишнинг бошланиши бўлиб, тавба қилмасдан, ўша гуноҳни давом эттирганлар дийндан чиқади. Шунинг учун ҳам, ҳадиси шарифда сўкиш «фисқ», уруш эса «куфр» дейилаяпти. Чунки, фисқ куфрга олиб борганидек, сўкиш ҳам урушга олиб боради. Бизлар эътибор бермай бир- бирларимизни сўкишлигимизда қандай зарарлар бор?
عن عبد الله قال ما من مسلمين الا بينهما من الله عز و جل ستر فاذا قال احدهما لصحبه كلمة هجر فقد خرق ستر الله و اذا قال احدهما للاخر انت كا فر فقد كفر احدهما
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади: «Икки мусулмон орасида Аллоҳ азза ва жалладан парда бўлади. Улардан бири шеригига ёмон гап айтса, Аллоҳнинг пардаси йиртилади. Иккисидан бири бошқасига «Сен кофирсан» деса,
иккисидан бири кофир бўлади».
Мўмин-мусулмонликнинг ўзи катта бахт. Уларнинг орасидаги мўминлик ҳурмати ҳам катта неъмат ва нозик масъулиятдир. Ким бўлишидан қатъиназар, мўмин бўлиш ўз эгаси билан бошқа мўминлар орасида ажойиб бир алоқани вужудга келтиради.
Ана ўша хислатлардан бири икки мусулмон орасида Аллоҳ азза ва жалладан парда бўлишидир. Бу парда ўзаро ҳурмат ва иззат пардасидир. Аммо бу парда жуда нозик бўлади. Озгина нарса тегса ҳам йиртилиши мумкин.
Ўша нозик парданинг йиртилиши ва мусулмонлар орасида ҳурмат ва иззатнинг улардан бири иккинчисига ёмон гап айтиши сабаб бўлар экан.
Қаранг-а, бир оғиз сўз билан. Бу ноқулай ҳолат давом этаверса, бора-бора ораларида тамоман алоқа қолмаслиги ҳам мумкин.
Икки мусулмондан бири бошқасига «Сен кофир- сан” деса, иккисидан бири кефир бўлади. Ўша машъум гап унга қарата айтилган одам кофир бўлса, айтган одамнинг гапи тўғри чиқади. Лекин одам кофир бўлмаса, айтган одамнинг ўзи кофир бўлади. Бу жуда нозик нарса, шунинг учун бу масалада ниҳоятда эътиборли бўлишимиз керак. Баъзи одамлар икки-учта ҳадисни ёки оятни ўрганиб олиб мусулмонларнинг ярмидан кўпини кофирга чикариб, «У ҳам кофир, бу ҳам кофир, мана бу мушрик, мана бу фосиқ» деб юришлари ушбу ҳадиси шарифга мутлақо тўғри келмайдиган ҳолатдир.
Бировни кофир деб юбориш жуда осон иш эмас. Бировнинг чанг солиш ниҳоятда оғир иш. Бунимўмин-мусулмонлар яхши билишлари, эҳтиёт чораларини кўриб юришлари керак.
Ҳулоса ўрнида шуни айтамизки, бу мавзулар жуда катта масалаларни ўз ичига олади. Шунинг учун бу мавзуга яна қайтамиз.
Андижон шаҳри “Жиддаи муборак” масжиди имом-ноиби Асадуллоҳ Азимов