Истиқлол-бахти саодатимиз

932

Мустақиллик шарофати билан миллий ва диний қадриятимизга кенг йўллар очилди. Яратганнинг бизга ато этган неъмати бўлган Ватанимиз Мустақиллигининг бу йил йигирма саккиз йиллигини нишонлаш арафасидамиз.

Мустақилликдан олдин шўъролар даврида миллий ва диний қадриятларимиз шафқатсиз таъқиб ва таъқиқларга учраган эди. Шўролар даврида илмли кишилар шафқатсиз таъқиб қилинди, мадрасалар эшигига қулф солинди, масжидлар омборхоналарга айлантирилди. Халқимизнинг ҳайит ва наврўз каби миллий ва диний байрамларини нишонланиш тақиқлаб қўйилди. Инсонларнинг қадр-қиммати, шаъни, ор номуси топталди. Ўтган йигирма саккиз йил давомида мамлакатимиз асрларга татигулик муваффақиятларни қўлга киритганлигини гувоҳи бўлдик. Юртимизни мустақиллик неъмати туфайли бутун дунё таниди. Миллий ва диний қадрият ривожига улкан ҳисса қўшган Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотурурдий, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валий каби буюк аллома ва азиз-авлиёларнинг табаррук номлари билан боғлиқ мамалакатимиз ҳудудаги зиёратгоҳлар қайтадан обод қилинди. Бу табаррук зотлар қолдирган миллий ва диний қадрият намуналарини ўрганиш учун барча шароитлар яратилди. Жонажон Ватанимизнинг йигирма саккиз йили давомида рўй берган ўзгаришлар мамлакатимиздаги ҳар бир кишининг ҳаётига бевосита дахли бордир. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ташкил этилган Ислом цивилизацияси маркази, Ислом академияси, Мир Араб олий мадрасаси, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари бой илмий-тарихий меросимизни ўрганиш ва тарғиб қилишга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси таркибида Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари минтақавий филиалларига эга бўлган Малака ошириш маркази ташкил этилиши, Ҳадис илми мактабини ташкил этилиши, “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этилганлиги, мамлакатимиз довруғини жаҳон миқёсида кенг ёйиш ишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган шахсларни рағбатлантириш мақсадида “Имом Бухорий” давлат мукофотини таъсис этилди. Мустақиллик туфайли мамлакатимизнинг ҳар бир жойи йилдан-йилга ўзгариб, янгича чирой очмоқда. Юртимизда бунёд этилаётган замонавий иншоотларни кўриб, кўзинг қувнайди, чиндилдан суюнасан. Осмони мусаффо, юрти тинч мамлакатимиз кундан-кунга обод бўлиб бормоқда.
Пайғамбаримиз алайҳис салом: “ ..Аллоҳнинг неъматлари ҳақида гапириш шукрдир. Шукрни тарк қилиш нонкўрликдир. Кўпчилик билан бўлиш (Аллоҳнинг) раҳматидир, (кўпчиликдан) ажралиш эса азобдир”. ( Бухорий ривояти). Шу сабабли Юртимизнинг Мустақиллик неъмати ҳақида қанча гапирсак ва берилган неъматга қанча шукр қилсак, шунча оз.Зеро, берилган неъматга шукр қилиш уни яна зиёда қилади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта (уларни янада) зиёда қилурман…). ( Иброҳим сураси. 7-оят).
Аллоҳ таоло барчаларимизни Мустақилликдек неъматга шукр қиладиганлардан кишилардан қилиб, яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг йигирма саккиз йиллик байрамини ёруғ юз билан кутиб олишга мушарраф айласин.

Олтинкўл туман бош имом-хатиби Муҳаммадюсуф Тўрақулов