Иммунитет лотинча “иммунитас” сўзидан олинган бўлиб, бирор нарсадан қутулиш, сақланиш деган маъноларни англатади. Организмга бегона бўлган барча нарсалар, шунингдек касаллик чақирувчи микроорганизмлар ва уларнинг токсинларини юқтирмаслик ҳоссасига имунитет дейилади.
Бирор инсоннинг танасида иммунитет паст бўладиган бўлса, у инсонга микроорганизмларнинг таъсири кучли бўлиб, касалликка чалиниш эҳтимоли ҳам юқори бўлади.
“Исломда ҳам иммунитет борми?” дейишингиз мумкин. Албатта, Исломда ҳам иммунитет тушунчаси бор. Бу иммунитетни маънавий иммунитет десак тўғрироқ бўлади.
Ҳозирда жадаллик билан ривожланаётган даврда инсоннинг маънавий иммунитетига таъсир қилувчи бузуқ ғоявий вируслар ҳам жуда кўп. Агар инсон бу бузуқ ғояларга қарши маънавий иммунитетини ривожлантирмайдиган бўлса тўғри йўлдан оғиши турган гап. айнан мана шундай инсоннинг маънавий иммунитетига путур етказувчи бузуқ ғоявий вируслардан огоҳлантириб Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
“Яҳудийлар 71 фирқага, насронийлар 72 фирқага бўлиниб кетган эдилар. Мениниг умматим 73 фирқага бўлинади. Улардан биттасигина нажот топади, қолганлари эса дўзаx аҳлидир”.
Шунда саҳобалар:
“Жаннатга борадиган битта фирқа қайси?”- деб сўрадилар. Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
“Мен ва саҳобаларимни йўлини тутганлар”- деб жавоб бердилар.
Бу ҳадисдан кўриниб турибдики инсоннинг маънавий иммунитетига таъсир қилувчи бузуқ ғоялар етарлича. Бу бузуқ ғояларга алданиб қолмаслик учун инсон биргина жаннатга олиб борувчи йўлда бардавом бўлиши керак. Ўзи билмаган, ўзи танимаган шаxслардан ибрат олувчи, уларга эргашувчи инсон мана шундай бузуқ ғоявий вируслар гирдобига тушиб қолиши турган гап.
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилган йўл бу “Аҳли сунна вал-жамоа” йўлидир. Ким шу йўлда собитқадам бўлса, нажот топади. Ким бу йўлдан оғишиб, турли кимсалар томонидиан тарқатилаётган бузуқ ғоявий вирусларга чалинадиган бўлса, оқибати яxши бўлмайди, албатта.
Парвардигори олам бизларни соғлом эътиқодда мустаҳкам айласин!
Асака туман “Xазрати Усмон” масжиди имоми X.Комолов