Муҳтарам юртбошимиз томонидан юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, ёшларимизнинг камолоти йўлида жуда кўплаб хайрли ишлар, ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу ислоҳотлар диний соҳани ҳам четлаб ўтмаяпти десак асло муболаға бўлмайди. Жорий йилнинг 3-5 март кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусида халқаро конференция ўтказилаётган бўлса, жорий йилнинг 2-март куни бир қатор диний соҳа ходимлари қаторида Андижон шаҳридаги “Пистамозор” ва “Боботаваккул ота” жоме масжидлари имом-хатиблари Хайруллоҳ домла Сулаймонов ва Нодирбек домла Кенжаевлар Миср Ааб Республикасига жўнаб кетишди. Имомларимиз ушбу сафар давомида дунёга машхур бўлган Мисрдаги “Ал-Азҳар” университетида икки ойлик ўқув-малакаларини оширишиб, яна она юртимизга қайтиб келадилар.Аллоҳ таъоло сафарга кетган барча юртдошларимиз қаторида Миср давлатига кетган диний соҳа ходимларимизнинг сафарларини беҳатар ва манфаъатли айлашини сўраб қоламиз.
ЎМИ Андижон вилояти вакиллиги матбуот хизмати