Имомлар билан юзма-юз

1000

Жорий йилнинг 25-сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллиги мажлислар залида Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаровлар бошчилигида вилоятдаги барча шаҳар ва туман бош имом-хатиблари, Андижон шаҳар имом-хатиблари иштирокида юзма-юз учрашув-йиғилиши ўтказилди.

         Учрашувда муҳтарам юртбошимизнинг куни кеча БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқиларини ўрганиш, вилоятда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш бўйича имом-хатиблар олдида турган вазифалар, аҳоли ўртасида маърифий-исломни етказишда ишни тўғри йўлга қўйиш, ёшлар тарбияси, пахта-2017 мавсумидаги тарғибот ва ташвиқот ишларини ташкил қилишлик борасидаги имом-хатибларнинг ўрни ҳамда муҳим вазифалар юзасида ўзаро фикр алмашилли. Учрашув давомида имом-хатиблар ҳам фаол иштирок этиб, нотиқлар томонидан ўзларининг қизиқтирган саволларига атрофликча жавоб олдилар.

Йиғилиш сўнгида эса, кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

[su_custom_gallery source=”media: 1804,1805,1806,1807,1808,1809″ limit=”6″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Андижон вилоят вакиллиги ходими

Нурилло Қодиров