Юртимизда кўплаб соҳалар борки, уларнинг ҳеч бирини енгил ёки масъулият талаб қилмайди деб бўлмайди. Сабабики, ҳар бир инсон бир ишга киришса, шу ишга киришишдан аввал мазкур йўналиш бўйича таълим олади, изланади ва натижада эса, соҳа эгаси бўлиб етишади. Кейин ўз йўналиши бўйича олган билим ва тажрибаларини ишга солиб, юрт равнақи учун ҳисса қўшишга киришади. Агарда ҳар бир инсоннинг қиладиган амаллари яхши ниятларга йўғирилган бўлса Ҳадиси шарифда таъкидланганидек улкан мукофотлар олади. “Албатта барча амаллар ниятга боғлиқ” (Ҳадис)
Шу кунларда барча соҳалар қатори Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг бир гуруҳ ходимларига ҳам «Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишони топшириш тадбирлари тантанали равишда ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 4-декабрь куни ҳам анашундай тадбирлардан бири Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокимлигида ва 6-декабрь куни Андижон шаҳар ҳокимлигида она юртимиз ривожи учун турли хил йўналишларда муносиб меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ватандошларимиз қатори диний соҳа тизимида самарали меҳнат қилиб келаётган Олтинкўл тумани бош имом-хатиби Муҳаммадюсуф Тўрақулов ва шу тумандаги “Оқ тепа” жоме масжиди имом-хатиби Санжарбек Маманазаров ҳамда Андижон шаҳар бош имом-хатиби Валижон домла Сиддиқбоевлар ҳам тақдирландилар.
Ушбу имом-хатибларимизга эсдалик нишони муборак бўлсин деб қоламиз. Аллоҳ таоло қилаётган ишларига улкан муваффақиятлар ато этсин деб, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллиги жамоаси.
[su_custom_gallery source=”media: 2085,2086,2087,2088,2089,2090″ limit=”6″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]
07.12.2017 йил.