Имом-хатилар видео-селектори

1118

Жорий йилнинг 12-сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида Республикамизда фаолият кўрсатаётган барча масжид имом-хатиблари, диний таълим муассасалари раҳбар ходимлари иштирокида видео-селектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилиш Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари раислигида бўлиб ўтди.
Йиғилишда юртимиздаги тинчлик хотиржамликни қадрига етишлик, хозирги кунда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар, имом-хатибларнинг хизмат олдида турган долзарб вазифалар, имом-хатибларнинг ижро интизомида эътибор қаратиши керак бўлган жиҳатлар каби масалалар кенг муҳокама қилинди.
Йиғилишда муфтий ҳазратлари томонидан шу кунларда Тошкент шаҳридаги “Омина” жоме масжиди имом-хатиби Фазилдин Парпиевнинг ижтимоий тармоқда тарқалган Президентимизга видео мурожаати диний ходимлар ва аҳоли ўртасида кенг муҳокамага сабаб бўлганлиги, мурожаатни таҳлил қилиб чиқилса, унда айтилаётган масалалар асоссиз маълумотлар ва бўхтонлардан иборат эканлигини барчага маълум қилди. Хусусан, бу борада имом-хатибларимиз орасида унинг ҳатти-ҳаракатларини оқлаш ҳолатлари умуман кузатилмаслиги лозимлиги, аҳолига бу борада тўғри тушунча бериш кераклиги ва бунга ўхшаш ҳолатларга имом-хатиблар ва диний ходимларни тушиб қолишига асло йўл қўймаслик борасида барча имом-хатибларга топшириқлар берилди.
Йиғилиш давомида Андижон вилоятидан сўзга чиққан ЎМИнинг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров, “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус Ислом билим юрти мудири М.Алимов, Бўз тумани бош имом-хатиби А.Тожибоев, Шаҳрихон тумани бош имом-хатиби И.Турғунов, Андижон шаҳридаги “Холиқбердибой” жоме масжиди имом-хатиби У.Назировлар ҳам Фазлиддин Парпиевнинг ҳатти-ҳаракатлари бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Жумладан, Ф.Парпиевнинг бу иши Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятига, Республикамиздаги барча уламолар ва барча диний ходимларга нисбатан хурматсизлик, беодоблик эканлигини маълум қилдилар. Унинг фикрини ҳеч қачон оқлаб бўлмаслиги, бундай асоссиз гаплар халқнинг ичида парокандалик ва таҳликани келтириб чиқаришлиги, ҳусусан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги барча имом-хатибларнинг ғазаби ва нафратини қўзғашига сабаб бўлганлигини таъкидлашдилар. Унинг гапларини ҳеч бир имом-хатиб қўллаб-қувватламаслигини, бундай имомга орамизда жой йўқ эканлигини маълум қилдилар.
[su_custom_gallery source=”media: 3862,3863,3864,3865,3866,3867,3868,3869″ limit=”8″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Йиғилиш сўнгида кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги ходими Н.Қодиров