Имом-хатиблар учун семинар тренинг

965

Жорий йилнинг 22-24 май кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллиги Шаҳрихон туманида фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар учун уч кунлик махсус ўқув курс, семинар тренинг ташкил қилинди.

Ташкил қилинган семинар тренингга Ўзбекистон Халқаро Ислом Академиясининг профессор ўқитувчилари жалб қилинди.

Семинар тренингни ташкил этишдан мақсад имом-хатибларнинг иш фаоллигини янада оширишлик, Шаҳрихон туманидаги ижтимоий-маънавий мухит барқарорлигини сақлашда имом-хатиблар олдида турган долзарб вазифалар, диний-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот ва ташвиқот ишлари, айниқса аҳоли ва ёшлар билан учрашувларни манзилли ташкил этишликда нималарга аҳамият беришлик каби масалалар илгари сурилди. Шунингдек, маърузачилар томонидан дунё ҳамжамиятида содир бўлаётган воқеъликлар, хозирда долзарб бўлиб турган диний экстремизм ва терроризм, миссионерлик, турли ҳил иллатларга қарши курашишлик каби долзарб бўлган бир қатор масалаларни кенг ёритиб берилди.

Шу кунларда эса, имом-хатиблар учун ўтказилган махсус курсларнинг амалиёти Шаҳрихон туманидаги мактаб, коллеж ва маҳалла фуқаролар йиғинларида ёшлар ва аҳоли билин ўтказилаётган учрашувларда ўз аксини топмоқда.

[su_custom_gallery source=”media: 3123,3124,3125,3126,3127,3128,3129″ limit=”7″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги

Ахборот таҳлили ва назорати

мутаҳассиси Нуруллоҳ Қодиров