Имом-хатибларимиз тадбирларда

817

Буюк бобокалонларимиз томонидан қолдирилган бой илмий меъросларда “Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди” деб айтилган.

Шунинг учун ҳам бизнинг мамлакатда таълим ва тарбия ишларига алоҳида урғув берилиб, фарзандларни баркамол инсон бўлиб етишиб чиқишлиги учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Ёшларни илмли, Ватанига, элу-юртга нафи тегадиган қилиб тарбиялашда имом-хатибларнинг ўрни беқиё албатта.

Бу борада вилоятимизда фаолият кўрсатиб келаётган имом-хатибларимиз ҳам бир қатор маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этмоқдалар.

Жумладан, жорий йилнинг 14-январь куни Шаҳрихон туманидаги Марказ махалласида ташкил қилинган тадбирда тумандаги “Ҳалимқори” жоме масжиди имом-хатиби Муроджон домла Сиддиқов “Ватан туйгуси – муқаддас туйғу” мавзусида маъруза қилди.

[su_custom_gallery source=”media: 4625,4627,4626,4628″ limit=”4″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Тадбир кўтаринки руҳда ташкил этилган бўлиб, тадбир иштирокчилари томонидан берилган саволларга имом-хатиб томонидан батафсил жавоблар берилди.

Шаҳрихон туманидан Яқубов Бахриддин