Имом-хатибларга малака ошириш ўқувлари бошланди

964

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган барча масжид имом-хатиблари ва имом-ноибларининг доимий равишда малакаларини ошириб боришлик, уларнинг илмий салоҳияти ва касбий маҳоратларига алоҳида эътибор бериш  ҳамда мунтазам равишда уларни ошириб боришларига алоҳида эътибор қаратиш мақсадида жорий йилнинг 26 март кунидан бошлаб йигирма кунлик малака ошириш ўқувлари бошланди.

Малака ошириш ўқувлари Андижон шаҳридаги Траспорт коллежида ташкил қилинган бўлиб, унга Дин ишлари бўйича қўмита мутахассислари, Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси ва бир қатор олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари жалб қилинган.

Малака ошириш ўқувларининг биринчи кунида диний соҳа ходимларига “Ўзбекистон Республикаси Президенти асарларида жамият ривожи ва диний-маърифий масалалар”, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналиши: Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш” мавзулари ва кириш тестлари ўтказилди.Дарс жараёнларида тингловчилар томонидан берилган барча саволларга мутаҳассислар батафсил жавоблар бердилар.

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги ходими Н.Қодиров