Имом-хатиблар йиғилиши

1167

Жорий йилнинг 12-ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллигида вилоятда фаолият кўрсатаётган 181 та масжид имом-хатиблари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан нашр қилинаётган “Ҳидоят” ва “Мўъминалар” журнали ҳамда “Ислом нури” газеталарига 2020 йил учун обуна жараёнларида фаол қатнашган бир қатор имом-хатиблар қимматбаҳо совғалар ва “Мовароуннаҳр” нашриётининг ташаккурномалари билан тақдирландилар.

ӮМИнинг Андижон вилояти вакиллиги ходими Н.Қодиров