Жорий йилнинг 22-июнь куни Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган барча шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда Андижон шаҳар имом-хатибларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишда Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан берилаётган топшириқларнинг ижросини мониторинг асосида таҳлили, Андижон шаҳридаги масжидларда фаолият кўрсатаётган имом-хатибларнинг фаолият мониторинг ва ташкилий масалалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда вилоят бош имом-хатиби М.Алимов хозирги пандемия даврида диний соҳа ходимларининг аҳоли билан ишлаши, уларга карантин қоидаларига қатъий амал қилишларини тарғиботини олиб боришда фаоллик кўрсатаётган барча имом-хатибларга ўз миннатдорлигини билдириб ўтди.
Шунингдек йиғилиш давомида имом-хатибларнинг оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлари, масжидларда кенг аҳоли билан олиб борилаётган ишларидаги бир қатор камчиликлари ҳам муҳокама қилинди.
Вилоят бош имом-хатиби М.Алимов Андижон шаҳрида фаолият кўрсатаётган масжидлар ва ушбу масжидларда ҳизмат қилаётган имом-хатибларнинг фаолияти, эришаётган ютуқ ва камчиликлари ҳақида ҳам танқидий таҳлилий руҳда гапириб ўтди ҳамда барча имом-хатибларни ўз фаолият самарадорлиги оширишлари юзасидан фаоллик кўрсатишлари юзасидан ҳам ўзининг топшириқларини бериб ўтди.
Йиғилиш сўнгида эса лавозим тайинлови амалга оширилди.
Унга кўра Андижон шаҳридаги “Оқ-гўр” жоме масжидида имом-хатиблик вазифаси билан бир қаторда Андижон шаҳри бош имом-хатиби вазифасини ҳам бажариб келаётган Валижон домла Сидиқбоевнинг соғлиги билан бўлган муаммо туфайли ўз хоҳшига кўра Андижон шаҳар бош имом-хатиби вазифасидан озод этилиб, ўрнига Андижон шаҳар бош имом-хатиби вазифасига Андижон шаҳрида “Девонабой” жоме масжиди имом-хатиби Мифтохиддин домла Рожиддинов тайинланди.
Кун тартибидаги кўрилган масалалар юзасидан йиғилиш иштирокчилари томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда бир қатор қарорлар қабул қилинди.
Вакиллик ходими Н.Қодиров