Имом-хатиблар тадбирларда

746

Ёшлар ўртасида тобора авж олиб бораётган “оммавий маданият”нинг салбий иллатларидан асраб авайлашлик, улар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик каби иллатларни олдини олиш, бировнинг ҳаққига хиёнат қилмаслик борасида самарали тарғибот ва ташвиқот ишларини манзилли ташкил этиш мақсадида вилоятдаги маҳалла фуқаролар йиғинлари, профилактика инспекторлари ва имом-хатибларнинг ҳамкорлигида бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Анашундай учрашувлардан бири жорий йилнинг 23 октябрь куни Андижон футбол мактабида ташкил қилинди.

Учрашувда имом-хатиб ва бошқа нотиқлар томонидан ёшлар тарбиясида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги, уларни жиноят кўчаларига кириб қолмаслик чора-тадбирлари тўғрисида кенг маълумотлар бериб ўтилди.

Андижон шаҳар “Мирпўстин ота” жоме масжиди имом-хатиби Б.Фахриддинов