Имом-хатиблар тадбирларда

611

Ёшларни турли ҳил иллатлар, ёт ғоялардан асраб-авайлаш барчамизнинг бирдек бурчимиз ҳисобланади.
Шунинг учун ҳам ҳар бир инсон келажагимиз пойдевори бўлган ёшларимизнинг таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратади.

Жорий йилнинг 22 октябрь санасида ҳам Олтинкўл туманидаги 17-умумтаълим мактабида манашу мавзуда тадбир ташкил қилинди. Унда қатнашган туман имом-хатиблари томонидан Ёшлар таълими-тарбияси, уларни ёт ғоялар таъсиридан асрашлик борасида нималарга эътибор қаратиш юзасидан илмий асосли ва ҳаётий мисоллар билан маъруза қилдилар.
Ушбу тадбирда 250 нафар ўқитувчи-мураббийлар ва ўқувчилар иштирок этдилар.
Олтинкўл тумани бош имом-хатиби
М. Тўрақулов.