Имом-хатиблар тадбирларда

678

Сўнги вақтларда мамлакатимизда фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқини таъминлаш, миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, диний-маърифий соҳада фаолият самарадорлиги ошириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Андижон вилояти Ички ишлар органлари шахсий таркиби билан олиб борилаётган маънавий-маърифий ишларни жонлантириш мақсадида жорий йилнинг 14-октябрь куни Андижон вилояти ИИБ 3-сон тергов ҳибсхонаси шахсий таркибида Маънавият ва маърифат дарси ташкил қилинди.
Унда вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайруллоҳ домла Сулаймонов ҳам иштирок этиб, “Ёт ғоя ва мафкуравий ҳуружлардан асраш”, “Ақидапарастларга қарши иммунитетни шакллантириш” каби мавзуларда маъруза қилиб, мавзуни кенг ёритиб берди.

ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги
ходими Нуруллоҳ Қодиров