Имом-хатиблар тадбирларда

1031

Аввал хабар берганимиздек вилоятда фаолият кўрсатиб келаётган имом-хатиблар томонидан аҳоли ўртасида турли ҳил кўринишдаги тадбирлар, давра суҳбатлар ва учрашувлар мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.

Мақсад эса битта, аҳоли ўртасида соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маърифий Исломни аҳолига кенг тушунтиришдан иборат.

Куни кеча ҳам анашундай тадбирларда бири Андижон шаҳридаги “Имоми Аъзам” жоме масжидида ўтказилган бўлиб, унда вилоятимиздаги имконияти чекланган фуқаролар, эшитиш ва сўзлашишида нуқсони бор фуқаролар иштирок этди.

Тадбирда Андижон шаҳридаги “Бобо Таваккул” жоме масжиди имом-хатиби Нодирбек домла Кенжаев томонидан “Маскан одоблари ва 40 фарз” мавзуси Қуръони карим оятлари ва Ҳадиси шарифлар орқали кенг тушунтириб берилди.

Тадбир сўнгида тингловчилар томонидан берилган барча саволларга имом-хатиб томонидан батафсил жавоблар берилди.

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги ходими Н.Қодиров