Имом-хатиблар музейда

858

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг ташаббуси билан Республикамизда фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар томонидан турли ҳил кўринишдаги тадбирлар, давра суҳбатлар ва учрашувлар ўтказилмоқда.

Мақсад эса битта, аҳоли ўртасида соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришдан иборат.

Бу борада имом-хатибларимиз дунёҳамжамияти билан ҳамоҳанг тарзида, юртда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар, янгиликлардан доимий равишда боҳабар бўлиб боришлари талаб этилади. Албатта, ушбу ишларнинг бажарилишида киши хаётида ўтмишда яшаб, ижод қилиб, дунё тамаддунига муносиб ҳисса қўшиб кетган буюк алломаларимиз, бобокалонларимизнинг бой ҳаёт йўлларини ўрганиш ўзига ҳоз ўрин тутади десак асло муболаға бўлмайди.

Бу борада эса, куни кеча Андижон вилоятининг Олтинкўл ва Хўжаобод туманларида фаолият кўрсатиб келаётган имом-хатиблар Андижон шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур музейига ташриф буюрдилар.

Тадбирда музей маркази ходимлари томонидан имом-хатибларга  Заҳириддин Муҳаммад Бобур музейининг барча бўлимлари фаолият билан таништириб чиқилди.

Шунингдек, имом-хатибларга музей тарихи, замонавий ислоҳотлар ва келгусидаги режалар ҳақида маълумотлар берилди. Хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун яратилган шароитлар билан ҳам алоҳида таништирилди.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур бобомизнинг рамзий мақбараларида Қуръони карим тиловат қилиниб, бобомиз руҳига бағишланди.

Тадбир сўнгида халқимизнинг маънавиятини ва маърифатини ривожлаштириш масалаларида ахборот маркази ва имом-хатиблар ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги ходими Н.Қодиров