Имом-хатиблар семинари Андижон туманида

792

Бугунги кун имом-хатиби ривожланиш, янгиланиш, ислоҳатлар бўлган бир даврда бир жойда туриб қолиши асло мумкин эмас. Зеро динимизда ҳам янгиланиш, ривожланишга интилиб яшашлик кўрсатмалари бир неча бор таъкидланган.
Имом-хатибларнинг касбий маҳоратини ошириш, масжид иш юритиш ҳужжатлари, молиявий ва хўжалик ишлари, имомларнинг воизлик махорати ҳамда уларнинг хозирги кун талабларига жавоб бераоладиган шахс сифатида шакллантиришлик мақсадида жорий йилнинг 13-ноябрь куни Андижон туманидаги «Довудхонтўра» жоме масжидида сайёр семинар йиғилиши ўтказилди.

Унда вилоятнинг барча шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда Андижон туманида фаолият кўрсатиб келаётган имом-хатиблар ҳам иштирок этди.
Даставвал режага кўра барча шаҳар ва туман бош имом-хатиблари тумандаги масжидларнинг хозирги кундаги ҳолати, ободончилиги, иш юритиш жиҳатларини ўргандилар. Сўнгидан эса, ушбу ўрганишларнинг ҳулосалари билдирилди. Андижон туманидаги масжидлар фаолиятига доир ҳужжатларидаги баъзи камчиликлар юзасидан ҳам баёнотлар берилди.

Семинар сўнгида имом-хатибларнинг фаолиятига доир бир қатор қарорлар қабул қилинди.

Вакиллик ходими Н.Қодиров