Имом-хатиблар билан учрашув

876

Юрт тинчлиги ҳар нарсадан устун. Манашу тинчлик ва барқарорликни сақлашда юртига, халқига сидқидилдан хизмат қилиб келаётган ҳарбийларнинг ўрни беқиёс албатта.
Куни кеча вилоятимиздаги ҳарбий қисмларининг бирида ҳарбийлар ва имом-хатибларнинг ўзаро учрашув тадбири ўтказилди.
Мазкур тадбирда юздан ортиқ Миллий гвардия зобитларига Андижон шаҳридаги “Девонабой” жоме масжиди имом-хатиби Мифтоҳиддин домла Рожиддинов “Ватанни севиш ҳар нарсадан устун”, “Турли хил ёт оқимларнинг жамиятга келтираётган зарарлари” каби бир қатор мавзуларда суҳбат ўтказди.
Тадбир давомида ҳарбий қисм зобитлари томонидан берилган саволларга имом-хатиб томонидан батафсил жавоблар берилди.

Вакиллик масъул ходими Н.Қодиров