Кимда-ким тез асаби бузилишидан шикоят қилса намозини мустаҳкам қилсин, асаби мустаҳкам бўлади.
Аллоҳ таоло айтади:
إِنَّ الْإِنْسَانَ خُلِقَ هَلُوعًا
19. Албатта, инсон «ҳалуъ» қилиб яратилгандир. («Ҳалуъ» сўзи ҳирс, зажр, чидамсизлик ва сабрсизлик маъноларини мужассамлаштиради.).
إِذَا مَسَّهُ الشَّرُّ جَزُوعًا
20. Агар унга ёмонлик етса, чидамсиздир..
وَإِذَا مَسَّهُ الْخَيْرُ مَنُوعًا
21. Ва агар яхшилик етса, кўп ман қилувчидир..
إِلَّا الْمُصَلِّينَ
22. Магар намоз ўқувчиларгина мустаснодир. (Маъориж, 19-22)
Ўқиганларим ичида энг гўзали
Ой тутилса кусуф намози ўқиймиз.
Қуёш тутилса хусуф намози ўқиймиз.
Қурғоқчилик бўлса истисқо намози ўқиймиз.
Намоз борлиқ мушкилотларини ечгандан кейин қандай қилиб шахсий
муаммоларни ечмаслиги мумкин?!
Агар киши намоз ўқиб ҳам асаби тез бузилаётган бўлса, унинг намозини бир қайта кўриб чиқиш керак.
ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги
ходими Искандарбек Зокиров.