Юртимизда жуда кўп соҳалар каби диний соҳада ҳам ўзгаришлар, янгиликлар, хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
   Ушбу ўзгаришларнинг замирида эса юртимиз мўъмин-мусумонларига ибодат қилишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ўзаро аҳиллик, меҳр-оқибат ришталарини янада кенг тарғиб қилиш каби эзгу ишлар мужассам бўлмоқда десак асло муболаға бўлмайди.
   Хозирда вилоятимизда 182та масжид ҳам анашу мақсадлар ила мўъмин-мусулмонлар учун хизмат қилмоқда. Кундан-кунда эса барча масжидларда намозхонлар учун қулай шароитлар яратилиб, қурилиш-таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
     Олтинкўл тумани Оқмасжид жоме масжиди ҳам анашулар жумласидандир. Хозирги кунда масжидда элликдан ортиқ уста-қурувчилар, ҳашарчи хизматчилар масжид қурилишида жонбозлик кўрсатиб, хизмат қилмоқдалар.
      Жорий йилнинг 24-август куни эса вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов бошчилигидаги вакиллик ходимлари масжидга ташриф буюришиб, уста-қурувчилар, қурилишга ҳисса қўшаётган барча хомий ва кўнгиллилар ҳаққига дуо қилиб, масжид пойдевори учун илк ғиштни қўйиб бердилар.

Шундан сўнг, вилоят бош имом-хатиби бошчилигида барча масжид қавми, ёши улуғ мўйсафит отахонлар қўлини дуога очишиб, Аллоҳ таолодан эл-юрт ҳаққига, тинчлик ва хотиржамлик, масжидларимиз янада обод бўлишлиги сўраб дуоларда жам бўлдилар.

Вакиллик матбуот хизмати