Юртимизда жуда кўп соҳалар каби диний соҳада ҳам ўзгаришлар, янгиликлар, хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Ушбу ўзгаришларнинг замирида эса юртимиз мўъмин-мусумонларига ибодат қилишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ўзаро аҳиллик, меҳр-оқибат ришталарини янада кенг тарғиб қилиш каби эзгу ишлар мужассам бўлмоқда десак асло муболаға бўлмайди.
Хозирда вилоятимизда 182та масжид ҳам анашу мақсадлар ила мўъмин-мусулмонлар учун хизмат қилмоқда.
Кундан-кунда эса барча масжидларда намозхонлар учун қулай шароитлар яратилиб, қурилиш-таъмирлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Анижон шаҳридаги Шаҳидтепа жоме масжиди ҳам анашулар жумласидандир.
Хозирги кунда масжидда элликдан ортиқ уста-қурувчилар, ҳашарчи хизматчилар масжид қурилишида жонбозлик кўрсатиб, хизмат қилмоқдалар.
Жорий йилнинг 1-август куни эса вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов бошчилигидаги вакиллик ходимлари масжидга ташриф буюришиб, уста-қурувчилар, қурилишга ҳисса қўшаётган барча хомий ва кўнгиллилар ҳаққига дуо қилиб, масжид пойдевори учун илк ғиштни қўйиб бердилар.
Шундан сўнг, вилоят бош имом-хатиби бошчилигида барча масжид қавми, ёши улуғ мўйсафит отахонлар қўлини дуога очишиб, Аллоҳ таолодан эл-юрт ҳаққига, тинчлик ва хотиржамлик, масжидларимиз янада обод бўлишлиги сўраб дуоларда жам бўлдилар.
Вакиллик матбуот хизмати