ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ФАҲРИЙЛАРИ ЭЪТИБОР ВА ЭҲТИРОМДА

1126

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари Усмонхон Алимов томонидан 2017 йил 3-апрел куни тасдиқланган “Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлимининг 2017 йил 2-чораги иш режаси” 5-бандини ижросини таъминлаш ҳамда Умумхалқ байрами 9 май – Хотира ва Қадрлаш кунини муносиб нишонлаш мақсадида ишлаб чиқилган тадбирлар режаси асосида ўтказиб борилаётган тадбирлар доирасида билим юрти худудида яшовчи иккинчи жаҳон уруши фахрийларига хурмат ва эхтиром кўрсатиш мақсадида 2017 йилнинг 4-май куни билим юрти мудири М.Алимов бошчилигидаги мударрис ва талабалар Андижон вилояти Олтинкўл тумани Жалабек қишлоғи Уйғур маҳалласида яшовчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 93 ёшли Хожиев Турсунхўжа отанинг хонадонида бўлдилар.

Хожиев Турсунхўжа отанинг хонадонига кирар эканмиз, отанинг фарзандлари томонидан Андижонимиздаги “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртининг мударрис талабалари Сизни йўқлаб келишибди деган сўзини эшитган отахонинг юзидаги қувонч бизни қалбимизни сурурга тўлдирди.

Хожиев Турсунхўжа ота билан суҳбат давомида отахоннинг кўзида ёш билан айтиб берган иккинчи жаҳон урушининг мудхиш воқеъликлари, қийинчилик ва очарчилик, ўзбек ўғлонларини ватаним, оилам учун деб ўз жонини қурбон қилганликлари ҳақидаги хотиралари, албатта биз ёшларда она ватанга муҳаббат, шукроналик, тинчлик ва осойишталик неъматини қадрлаш, мустақиллик неъмати туфайли яратилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда юртимиз равқани йўлида тинмай ўқиб изланиб, ўз билим ва ҳаракатимиз билан чин кўнгилдан хизмат қилишимизга яна бир туртки бўлди.

[su_custom_gallery source=”media: 1030,1031″ limit=”2″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Шунингдек, Хожиев Турсунхўжа ота билан суҳбат давомида билим юрти мудири Мирзамақсуд домла Алимов “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти мударрис, ишчи ходим ва талабаларнинг саломларини етказган ҳолда байрам муносабати билан билим юрти жамоаси томонидан ажратилган эсталик совғаларини топширди.

[su_custom_gallery source=”media: 1033,1034″ limit=”2″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган бу каби эътибор ва ғамхўрлик, ёшларнинг ҳурмат ва эҳтироми мамлакатимизда инсон манфаати, унинг шаъни ва қадр-қиммати ҳамма нарсадан устун эканини яна бир карра намоён этди деган умиддамиз.

“Саййид Муҳйиддин махдум”

ўрта махсус ислом билими

юрти ходими

Қаҳрамонжон ИСРАИЛОВ