ИККИ СӮЗ

2026

Ҳасан Басрий р.а айтади:

Бир куни бозарга тушдим. Юким оғир бўлгани сабабли ҳаммол ёнладим. Бозордан то уйга еткунимизга қадар унинг тилидан икки сўз тушмади: «Алҳамдулиллаҳ», «Астағфируллоҳ». Қизиқиб сўрадим: «Ҳой сен! Тўтиқуш каби икки сўзни қайтаряпсан. Нима бундан бошқа нарсани билмайсанми?
«15 пора Қуръон ёдлаганман. Қарасам кунимиз икки ҳолатдан ташқари бўлмас экан. Бир ҳолат: осмондан ерга неъмат тушар экан. Яна бир ҳолатда ердан осмонга гуноҳ кўтарилар экан. Тушганига ҳамд, кўтарилганига истиғфор айтаман», деди ҳаммол.

«Сендан ҳам фақиҳроқ экан, эй Ҳасан!!!», деди Ҳасан Басрий.

Ибрат ва хулоса:

Жамиятда одамларнинг тутган ӯринлари турлича. Аллоҳнинг ҳузурида эса унинг даражаси амалларига қараб бӯлади. Инсон ӯзини айбини кӯра олсагина юксак мартабаларга эришади. Роббимиз ӯта мағфиратли ва раҳмли зотдир.

Абдулмажид Эргашев,
Андижон шаҳар «Чинор» жоме масжиди имом-ноиби