Хитойда ҳокимлардан бири асосий йўл устига катта тош қўйиб тамоман йўлни беркитиб қўйди. Тош яқинидаги дарахт ортига бир соқчи қўйиб одамларни гапларини етказишни буюрди. Биринчи ўтган киши шаҳарнинг энг катта савдогари бўлди. Тошни кўриб, қовоқини чимирди. Тошни ким қўйдирганини билмаган ҳолда овозини балaнд қилиб танқид қила кетди. Тошни айланиб ўтиб, бу ишни қилганни жазолаш керак, шикоят қиламан, деди.
Иккинчи одам ўтди. У муҳандис эди. Савдогар каби бақир-чақир қилди. Лекин, унинг овози бироз пастроқ эди.
Сўнгра ўзлари ҳақида гаплашиб келаётган учта дўст тош олдида тўхтади. Қўйган одамни тентак, аҳмоқ, эсипаст, деб ҳақорат қилишди… Сўнг уйларига қайтдилар. Орадан икки кун ўтди. Оддий, камбағал, деҳқон ўтди. Тошни кўрди-ю, бирор оғиз гап айтмади. Енгини шимариб, ёрдамга одамларни чақириб тошни бир чеккага суриб қўйишди. Қарасалар тош тагида ковланган чуқурда сандиқ турибди. Сандиқ ичида бир бўлак тилла турарди. Унинг ёнида парча қоғозга ушбу сатрлар ёзиб қўйилганди: «Ҳокимдан ушбу тошни четга олган кишига! Бу мукофот мушкил ишни шикоят қилмай, ижобий ёндошган киши учундир.
Ибрат ва хулоса:
Динимизда одамларга халал берадиган нарсаларни йўлдан олган кишиларга тиллодан ҳам қиммат нарса ваъда қилинган. Йўлдан азиятни кетказиш имон белгиларидандир. Лекин бу бойликдан шикоят қилувчилар маҳрумдир.
“Етти Чинор” жоме масжиди ноиби-имоми
Муҳаммадқуддус Абдухалимов