Тажвид илмида «иқлоб» қоидаси бор.
Иқлоб – сукунли нун ёки танвин ب – ба ҳарфига йўлиққанда, нунни мимга алмаштириб, ихфо ва ғунна билан ўқишдир.
Қизиқ, нима учун ўз ҳолида ўқилса бўлмайди? Ба ҳарфига йўлиққан нун бошқа ҳарфга алмаштириб ўқилади? Нима учун айнан мим ҳарфига алмаштирилади?
Қироат уламолари бунинг сабабини тушунтириб айтадиларки, сукунли нун ёки танвин ب – ба ҳарфига йўлиққанда, нунни мимга алмаштирилади. Чунки бу ҳолда изҳор – билдириб ўқиш чиройли бўлмайди. Сабаби бундай ўқиш тилга бироз машаққат ва қийинчилик туғдиради. Идғом – кириштириб ўқиш ҳам тўғри бўлмайди. Боиси нун ва ба ҳарфлари махраж ва сифатларда турлича.
Хулоса…
Буни кўринг. Динимиз ҳатто ҳарфларни ҳам бир – бири билан ихтилофга бориб қолишига йўл бермаган ва рози бўлмаган.
Энди ўзингиз бир ўйланг, ҳар бир нарсани ипидан игнасигача гўзал баён қилиб берган, майда ихтилофларни ҳам олдини олган бу муборак динимиз инсонлар ўзаро ихтилоф, зиддиятга боришига рози бўлармиди?! Йўқ албатта!
Лутфулло домла Жаҳонгиров,
Ҳӯжаобод тумани «Эркабой девона» жоме масжиди имом-хатиби