Ислом дини, Пайғамбармиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам йўллари дейилганда дунё мусулмон аҳлининг 90%ни ташкил этувчи аҳли сунна вал жамоа тушунилиши барчага маьлум. Бу ўз навбатида машҳур фиқҳий мазҳаблар бўлмиш ҳанафий, шофеъий, моликий ва ҳанбалийларни ўз ичига олади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ихтилоф қилманглар, яна қалбларингиз ихтилофли бўлиб қолмасин”, деб мархамат қилганлар.
Ўтган уламо домлаларимиз динда шариат аҳкомларини бажаришда мусулмонларни турли ихтилофлардан қайтариб, бирдамликка чақирганлар.
Ислом дини пайдо бўлганига ХIV аср бўлибдики, бу динни қораловчилар, ўзларини қабиҳ мақсадлари йўлида фойдаланувчиларнинг сони кундан-кунга турли ҳолатлар билан намоён бўлиб бормоқда.
Асрлар оша турли шароитларга қарамай, мужтаҳид уламоларимиз томонидан Қуръони Карим ва Суннати Набавийядан олиб, халқ оммасига имкон қадар улаб келмоқдалар.
Улар кўпчилик мусулмон халқлари қатори ислом шариатини Ҳанафий мазҳаби орқали ўрганиб, Ҳанафий мазҳаби бўйича ҳаётига татбиқ қилиб келдилар.
Лекин охирги пайтга келиб, “бемазҳаб” атамаси аҳли суннанинг сўзи эътиборли олимлари томонидан тўрт ҳақ мазҳабдан бирида собитликни инкор этиб, ижтиҳод даъвоси билан ўртага чиққан ва оммани ҳам шунга ундовчи кишиларнинг “биз мазҳабга қарамаймиз, мазҳабни бидъат деймиз, ўзимиз Қуръон ва ҳадисдан ижтиҳод қиламиз, мазҳаб аҳлидан эмасмиз, биз саҳобалар давридаги каби ибодат қиламиз“ деб жар солувчи бемазҳаблар пайдо бўлди.
Сизу-биз этиқодий бетайин кимсаларга эргашмасдан, бутун дунё тан олган тўрт буюк имомларнинг бирига эргашишлигимиз, мазҳабпараст ёки мутаасиб бўлмаслигимиз керак. Улуғ уламоларимиз, доно аждодларимиз меъросини ўрганиб, буни келгуси авлодларимизга етказишга харакат қилмоғимиз керак.
Бахтиёржон домла Қодиров
Бўстон туман бош имом хатиби