Соғлом онадан соғлом бола дунёга келиши бугунги кунда кўп такрорланаётган ҳақиқатдур. Спорт эса соғлик гарови. Ҳозирги кунимизда соғлиқни сақлаш, хасталикка чалинмаслик учун бадантарбия машғулотлари қанчалик аҳамиятли экани кўпчилик тушуниб етиб турибди. Шунинг учун ҳам каттаю кичик иложи борича бадантарбияга эътибор беришга ҳаракат қилиб келмоқда.
Ҳамма ҳам кучли, қувватли, эпчил бўлиб соғ саломат юришни ва касалликлардан иложи борича йироқроқ бўлишни хоҳлайди. Бадантарбия қилишилик айнан ўша орзуларнинг қаноти десак муболаға бўлмас.
Ислом дини таълимотларида ҳам спортга эътибор қаратилган.
كما جاء في حديث سلمة بن الأكوع رضي الله عنه في قصة رجوعهم أنه قال: . . . وكان رجل من الأنصار لا يسبق شدا ، قال : فجعل يقول : ألا مسابق إلى المدينة ، هل من مسابق ؟ فجعل يعيد ذلك ، قال : فلما سمعت كلامه قلت : أما تكرم كريما ولا تهاب شريفا . قال : لا ، إلا أن يكون رسول الله صلى الله عليه وسلم . قال : قلت: يا رسول الله ، بأبي أنت وأمي ذرني فلأسابق الرجل . قال : إن شئت . قال: قلت: اذهب إليك .
Салама ибн Акваъ разияллоҳу анҳу айтади:
“Биз йўлда борар эдик. Ансорийлардан мусобақада ҳеч енгилмаган бир киши бор эди. У:
– Мадинагача мусобақалашувчи киши борми? Борми мусобақалашгувчи? – дея бошлади ва сўзини қайтараверди. Мен унинг сўзини эшитиб:
– Ҳурматли кишининг ҳурматини, шарафлининг шарафини риоя қилмайсанми? – дедим.
– Фақат Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бўлсагина, – деди у.
– Эй Аллоҳнинг расули! Ота-онам Сизга фидо бўлсин! Қўйиб беринг, шу одам билан ўзим мусобақалашай, – дедим.
– Майли, хоҳишинг бўлса, – дедилар.
Мен ундан аввал Мадинага етиб бордим”. (Муслим ва Аҳмад ривоятлари)
Ушбу ривоятда “Ансорийлардан мусобақада ҳеч енгилмаган бир киши” дейилиши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар ўртасида мусобақа ўтказиб туришларига далил деганлар.
Рукона Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига уч юзта қўйи билан келди.
– Эй Муҳаммад! Мен билан кураш тушасанми? – деди.
– (Совринга) нима қўясан? – сўрадилар саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
– Юзта қўй, – деди у.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам курашиб уни йиқитдилар. У эса:
– Яна қайтарасанми? – деди.
– (Совринга) нима қўясан? – сўрадилар саллаллоҳу алайҳи ва саллам.
– Яна юзта, – деди у.
Яна кураш тушдилар ва яна йиқитдилар. Учинчи бора ҳам (шундай бўлди).
– Эй Муҳаммад! Сендан бурун ҳеч ким менинг елкамни ерга текизмаган эди, – деди Рукона.
Сўнг у мусулмон бўлди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг қўйларини қайтариб бердилар.
Бунда мусулмон кишининг мусулмон бўлмаган киши билан кураш тушиши ва ўртага соврин қўйиш жоизлигига ҳужжат бор. Шунингдек мусобақа қилиш орқали инсонлар аро яхшиликларни ёйиш мумкинлиги тасдиқланади.
Бу ва бу каби кўплаб ҳадиси шарифлар динимиз таълимотларидан спорт ва бадантарбияга қанчалик эътибор қаратишишни кўрсатиб туради.
Абдураззоқ ФАРМОНОВ. Асака т. “Муҳиддин саҳҳоф” жоме масжиди имом хатиби